Муносабат
----------------------
ГУЛГА ТЎЛГАН УЙ!..
------------—-—-----------------------
... Ҳар нарсанинг меёри бўлганидек, ҳар бир ишнинг чегараси бор!
Шу жумладан, орзу-ҳаваснинг ҳам, совға-саломнинг ҳам!
Мунисахон,сиз бундан катта совғаларга арзий сиз, мухлисларингиз кўп, бу дунёда бебилиска пул топаётганлар бисёр, лекин атрофгаям бир назар ташлайлик, бутун мамлакат камбағалликка қарши кураш учун оёққа турган! Мунисахон, худо берган талантингиз учун оқиб келаётган пуллар ва гулларни сизга ким тақдим этишидан қатъий-назар, аслида моддий дунёнинг асосий юки меҳнаткаш халқнинг елкасига тушади! Дастурхонимиз устидаги барча ноз-неъматлар учун кимдир тунни тонгларга улаб меҳнат қилади, ер ҳайдайди, уруғ сочади, нон ёпади, мол боқади, сут соғади ва ҳакоза! Подшоҳдан тортиб чумолига қадар ризқи-рўзини деҳқоннинг қўлидан олади! Шундай экан, тонг маҳали юз очган минглаб лолани жувонмарг қилар эканмиз, буни сахийликка йўйманг, бир бурда нон топиш илинжида тонг маҳали чумолидай ишга отланган минг-минглаб одамларнинг оддий ҳаётини унутманг, жуда бўлмаганда, қучоғингиз тўла гулни қучоғингиз билсин, миллион долларлик автомобилингиз ва ҳечкимда йўқ либосу-ҳашамларингизни кўзингиз кўриб, ўзингиз яйранг, лекин бугун ғариб-у бечораларга тўлиб-тошган эл-юртга бундай чегарасиз исрофгарчилик ва нобудгарчиликни кўз-кўз қилмаганингиз маъқулми, дейман-да!Янаям ўзингиз биласиз,Мунисахон! Сизга сутдай ёруғ бўлган арши-аъло, осмону-фалак орзу-ҳаваслари абизга,эртаю-кеч ердаги бир чимдим рисқи-рўзини базўр териб юрган қора халққа қоронғу, албатта!....
Сизга самимий
ҳурмат билан:
Шароф Убайдуллаев.
/"Нуроний"/.
15.02.2025 й.