She'riyat olami. dan repost
Ташқарида дилни эзиб ёмғир ёғади...
Ичкарида эса ёмғирданда мунгли ва ҳорғин бир ҳолат...
Кичкиналигимда қўшни болалар билан гоҳ қувламачоқ, гоҳ чиллак, гоҳ копток ўйнаб чарчамасдик. Бир куни мол боқиб юриб, болалар билан хас-хашаклар тўпладик, олов ёқиб, устидан сакраб ўта бошладик. Гуриллаб ёнаётган қуруқ хаслар устидан сакраб ўтарканман, беҳосдан оёғимдаги шиппак қип-қизил олов ўртасига тушиб қолди...
Уйга бир пой шиппакда келдим. Онам воқеани эшитиб, дадамга айтди. Дадам роса койиди. Эркатой эмасманми, пиқиллаб йиғлай бошладим. Мени кўриб, дадамнинг ҳам, онамнинг ҳам кўнгли юмшаб кетди. Дадам тиззасига олди, онам кўзёшларимни артди... Эртасига онам уйдаги бор сарёғни бозорга олиб бориб сотди ва менга янги оёқ кийим олиб берди... Ўша ҳафта тўрт-беш кун ёғсиз овқат едик...
Ўн кун аввал Янги йил баҳона уйга бордим. Иккиси ҳам жуда хурсанд бўлишди. Қанчалик худбин бўлмай, мени яхши кўришади-я... Уларнинг хизматини қиладиган ёшимда мен улар учун нима қилдим? Ҳеч нарса! Ҳеч... Энди дарддан озор чеккаётган онамга, қуч-қувватдан қолаётган, бутун ҳовлининг ташвиши билан банд отамга қачон фарзандлик қиламан?!
Тошкентда дилни эзиб ёмғир ёғади... Ичкарида эса ёмғирданда мунгли ва ҳорғин бир ҳолат...
Янги квартирага келганимга икки ой бўлган эсада, кўникиш қийин кечади. Хаёлларни тарқатиб бирдан ишхонадан телефон бўлади: соат 10 да мажлис! Кўчага чиқарканман қўшни аёлларнинг гаплари қулоғимга чалинади:
- Жуда меҳнаткаш, одобли йигит чиқди шу қўшни!
- Ҳа, нимасини айтасиз? Қайси бахтли ота-онанинг фарзанди экан?
Дилни эзиб ёмғирлар тагида бораман...
Ж.Д
2015
@sheriyatuz ✅️