Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙Муҳтарама, опа-сингиллар!
Моҳи Рамазон кириб келди… қалбларимизга сурур бағишлаб, иймонимизни зиёда қилувчи, гуноҳларимизни тўкиб, руҳимизни сайқалловчи ибодат ойи кириб келди.
Бу ой – чинакам Ислом ойи, иймон ойи, Қуръон ойи, сабр ойи, ибодат ойидир.
Бу ойда жаннат дарвозалари ланг очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанбанд қилинади.
Бу ойда мусулмонларнинг хайру саховати, меҳр-муруввати ҳар қачонгидан кўра жўшиб, ҳимматлари юксалиб, шижоатлари тўлқинланиб кетади. Шунинг учун Рамазонда мўмин-мусулмонлар орасидаги меҳр-оқибат, аҳиллик, биродарлик, бағрикенглик туйғулари янада мустаҳкамланади.
Аллоҳ таоло моҳи Рамазоннинг шарофати билан, саҳарлигу ифторларда қилинган холис дуоларимиз баракоти билан эл-юртимизни тинчу хотиржам қилсин, иймон эътиқодимизни мустаҳкам қилсин, ҳаётимизни баракотли, дастурхонимизни тўкин-сочин қилсин, буюк алломалар юрти бўлмиш жаннатмакон Ватанимизнинг келажаги иймон нури билан мунаввар бўлсин!🤲🏻
Чексиз муҳаббат билан “Qizil pomada”нгиз.🤍🥹