КИККИ ва ВИВ канали dan repost
Оммавий сайёр қабуллар Бувайда туманида давом этди
Хабарингиз бор 4-7 февраль кунлари вилоятимизда Республика ишчи гуруҳи, Халқ қабулхонаси ва сектор раҳбарларининг оммавий сайёр қабуллари ўтказилмоқда.
Мазкур оммавий сайёр қабулларда Олий суд, Бош прокуратура ва бошқа Вазирлик ҳамда идоралар билан бирга Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилишяпти.
Хусусан, бугун Бувайда тумани Беглар маҳалласида жойлашган 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида атроф туманларида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабуллар ташкил этилди.
Қабул давомида 47 нафар фуқаролардан турли масалаларда жами 51 та мурожаатлар келиб тушди. Улардан 25 таси жойида ижобий ҳал этилди. 7 та мурожаат юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Кўриб чиқиш талаб этилган 15 та мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.
Қабуллар жойларда давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
https://t.me/kikki_viv