Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли кучларимиз фахрийлари! Қадрли юртдошлар!
Сизларни ва Сиз тимсолингизда бутун халқимизни Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 33 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз.
Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган сиз, ҳарбийларимизни шарафлаб, халқимиз, мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлидаги хизматларингиз учун барчангизга миннатдорчилик билдирамиз.
Муҳтарам Президентимиз – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони ташаббуслари асосида олиб борилаётган оқил сиёсат, миллий хавфсизликни таъминлаш яхлит тизимининг самарали фаолияти натижасида халқаро террорчилик, экстремизм ва наркоагрессия каби мудҳиш хавф-хатарларнинг олдини олишда Ўзбекистон салмоқли ютуқларга эришаётир.
Бу каби улкан ютуқларда Сиздек мард ўғлонларнинг беқиёс ҳиссаси борлиги барчамизга қувонч ва мамнуният бахш этади.
Шукуҳли байрам билан яна бир бор қутлаб, Сизларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз.
Ҳурмат билан,
Сенатнинг Мудофаа ва
хавфсизлик масалалари
қўмитаси раиси
К.Бурханов