Одамларнинг эьтиқоди билан ўйнашманг. Одамларнинг, қалби билан ўйнашманг. Уларнинг ҳулқи, ташқи кўриниши, ҳозирги ҳолати, мавқеи, оиласи, ризқи, илми, тавозеси билан ўйнашманг. Аллоҳ бир лаҳзада уни сиздан устун қилиши, сизни эса хор қилиши мумкин.
Нега илмли* инсон сукутни сўзлашдан устун билади. Чунки сукут турли беьмани сўзлар, камситишлар, савобни гуноҳга алмаштириб қўйювчи ғийбатлардан устундир.
Аллоҳ сизни бир бандасидан устун қилдими?. Сиздан пастдаги одамларнинг ҳолатидан кулиш учун устун килиндим деб билманг. Ҳали вақт бор, оҳирги лаҳзада ким мағлуб бўлади ким эса ғолиб билмаймиз.
Сўнгида мағлубларнинг амаллари, дуолари уларни юқорига кўтариши, сизни эса қилган фасодларингиз қарига тортиши мумкин.
©Сайёҳ
Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz