Виза мурожаатчисига элчихона ходимининг бериши мумкин бўлган саволлари хақтда давоми.
🟩 Саёҳат ҳомийи ҳақида саволлар. Агар саёҳат учун тўловни аризачининг ўзи молиялаштирмаса, бу маълумот DS-160 онлайн ариза шаклининг махсус бўлимда акс эттирилиши керак. Суҳбат куни ким ва нима учун пул тўлаётгани ҳақидаги саволларга тайёр бўлишингиз керак. Айниқса, бегоналар (қариндош бўлмаганлар) ёки ташкилот томонидан ҳомийлик қилинган тақдирда саволларга тайёр туринг. Харажатлар компания томонидан қопланса, суҳбат давомида улар нафақат савол беришлари, балки тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни ҳам сўрашлари мумкин. Шунинг учун АҚШ элчихонасида жавобларингизни ҳужжат билан тасдиқлашга тайёр бўлишингиз керак. Ўзингиз билан бирга иш жойингиздан маълумотнома олиб олинг: унда барча молиявий кафолатлар батафсил берилган бўлиши керак. Ёки бу харажатларни қоплаш тасдиқланган АҚШдаги ҳамкорларнинг таклифи бўлиши мумкин.
🟩 АҚШдаги танишлар ҳақида саволлар. АҚШда ҳеч кимни танимасангиз ва аризангизда меҳмонхонада қолишингизни кўрсатган бўлсангиз ҳам, сиздан Америкада дўстларингиз ёки танишларингиз бор-йўқлигини сўраши мумкин. Агар АҚШда яшовчи узоқ танишларингиз бўлса, уларникига бориш саёҳатингизнинг асосий мақсади бўлмаса, одатда суҳбат давомида бу гапни айтиб юрмаслик тавсия этилади. Акс ҳолда, бу гап қўшимча саволлар туғдиради. Уларга қандай жавоб беришни билмай қолишингиз ҳам мумкин. Бундан ташқари, нима учун узоқ танишларингизни анкетага киритмаганлигингиз шубҳали кўриниши мумкин. Агар улар ҳақиқатан ҳам яқин дўстларингиз бўлса ва сиз уларникига келажакда боришни режалаштираётган бўлсангиз, Америкадаги танишларингиз ҳақида гапираверсангиз бўлади. Бундай ҳолда, барча саволларга жавоб бериш қийин бўлмайди.
🟩 Ариза берувчининг иши ҳақида саволлар. Агар сиз ишлаётган бўлсангиз, интервюда ишдаги вазифа ва мажбуриятларингиз ҳақида батафсил гапиришга тайёр туринг. Сиздан умуман компания фаолияти, мижозлар ва ҳамкорлар ҳақида сўрашлари мумкин. Баъзан улар сизнинг ташкилотингиз қаерда жойлашганлиги ва ишга қандай боришингизни сўрашади. Элчихона ходими компаниянинг асосий ходимларининг исмларини айтишни ва ҳатто уларнинг телефон рақамларини ҳам сўраб кўриши мумкин. Суҳбатда ишга оид саволлар турлича бўлиши мумкин, аммо уларнинг барчаси ишхонадан тақдим этилган маълумотноманинг ҳақиқийлигини текширишга қаратилган. Афсуски, кўпинча аризачиларнинг иш фаолиятини тасдиқлашда кўп ёлғон ишлатилади. Шунинг учун элчихона ходимлари иш ҳақида ҳар хил савол бериб кўришади.
Агар ариза берувчи айни пайт ишламаётган бўлса, элчихона ходими аввал ишлаган ишхоналарингиз билан қизиқиши мумкин. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, суҳбат чоғида сизнинг доимий иш жойингиз бўлмаса ҳам, АҚШ элчихонаси ходимига банд эканлигингизни, қўл қовуштириб ўтирмаётганингизни кўрсатиш тавсия этилади. Масалан, болалар ёки неваралар тарбияси билан шуғулланаётганингиз, уй ишлари билан банд эканлигингиз ва ҳоказо.
@sayohatchikundaligi