Инновациялар ва стартаплар орқали келажакка йўл: Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантириш ва ёш тадбиркорларнинг истиқболи
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида хизматлар соҳасини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда мамлакатнинг глобал иқтисодий рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинди. Бу саъй-ҳаракатлар ёшлар ва мутахассисларни халқаро талабларга мос малака билан таъминлашга ҳам йўналтирилган.
Креатив иқтисодиётга йўналтирилган 50 миллион доллар маблағ ажратилиши, ўз навбатида, инновацион ғоялар ва стартап лойиҳаларнинг ривожланишини рағбатлантиради. Бундай инвестициялар янги иш ўринларини яратишга, технологик ривожланишни жадаллаштиришга ва замонавий иқтисодиёт шакллантиришга хизмат қилади. Бекназар Абдукамоловнинг "Amazon"да ишлаб, Нукусга қайтиб келиб, "Facebook"дан 3 миллион доллар жалб қилган лойиҳаси бугунги кунда активлари 15 миллион долларга баҳоланмоқда. Бундай муваффақиятлар ёшлар учун йўл кўрсатувчи мисоллардир.
2025 йил учун асосий вазифаларнинг бири, хорижий талабларга мос таълим тизимини шакллантириш, креатив иқтисодиётга инвестицияларни ошириш ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш. Шу билан бирга, инфратузилмани ривожлантириш ва халқаро инвестицияларни жалб қилиш орқали мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини янада оширишдир.
@sapargulshamshetovna