Етаклашиб жаннатга кирсак..
Яшамоқнинг ҳикматлари мўл,
Дурдек гўё уммондан терсак.
Қиёматда маҳкам тутиб қўл,
Етаклашиб жаннатга кирсак.
Дунё бир пул, кетган оҳори,
Қўйинг, уни сурамиз нари.
Тўйиб ҳидлаб келса ифори,
Етаклашиб жаннатга кирсак.
Ғамнинг бари дунёда қолса,
Камнинг бари дунёда қолса,
Аллоҳ қачон Ҳузурга олса
Етаклашиб жаннатга кирсак.
Гуноҳимиз кечириб Эгам,
Қил кўприклар кенгайиб бирдан,
Ҳеч ким бўлмай сафимиздан кам,
Етаклашиб жаннатга кирсак.
Кўзимиздан ўтиб турсалар,
Оби Кавсар тутиб турсалар,
Расулуллоҳ кутиб турсалар,
Етаклашиб жаннатга кирсак.
Қайсимиз бой, қайсимиз фақир,
Кимдир азиз, ким эса хақир.
Аммо бизни жам этиб чақир
Етаклашиб жаннатга кирсак.
Нени раво кўрсанг, Раббано,
Таслим бўлдик, розимиз илло,
Бу дунёдан ўтсагам айро,
Етаклашиб жаннатга кирсак.
Расулуллоҳ кутиб турсалар...
Етаклашиб жаннатда кўрсак🌹
@saodatlixonimlar
Яшамоқнинг ҳикматлари мўл,
Дурдек гўё уммондан терсак.
Қиёматда маҳкам тутиб қўл,
Етаклашиб жаннатга кирсак.
Дунё бир пул, кетган оҳори,
Қўйинг, уни сурамиз нари.
Тўйиб ҳидлаб келса ифори,
Етаклашиб жаннатга кирсак.
Ғамнинг бари дунёда қолса,
Камнинг бари дунёда қолса,
Аллоҳ қачон Ҳузурга олса
Етаклашиб жаннатга кирсак.
Гуноҳимиз кечириб Эгам,
Қил кўприклар кенгайиб бирдан,
Ҳеч ким бўлмай сафимиздан кам,
Етаклашиб жаннатга кирсак.
Кўзимиздан ўтиб турсалар,
Оби Кавсар тутиб турсалар,
Расулуллоҳ кутиб турсалар,
Етаклашиб жаннатга кирсак.
Қайсимиз бой, қайсимиз фақир,
Кимдир азиз, ким эса хақир.
Аммо бизни жам этиб чақир
Етаклашиб жаннатга кирсак.
Нени раво кўрсанг, Раббано,
Таслим бўлдик, розимиз илло,
Бу дунёдан ўтсагам айро,
Етаклашиб жаннатга кирсак.
Расулуллоҳ кутиб турсалар...
Етаклашиб жаннатда кўрсак🌹
@saodatlixonimlar