Мусулмонлар билиши керак бўлган Қуръондаги 30 оят
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•
1. “...ёлғон сўздан йироқ бўлинг” (Ҳаж сураси, 30-оят).
2. “Жосуслик қилманглар” (Ҳужурот 12-оят).
3. “Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир” (Ҳужурот 11-оят).
4. “Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма” (Исро 26-оят).
5. “...тиланган камбағалларни ҳам таомлантиринг” (Ҳаж 36-оят).
6. “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар” (Ҳужурот 12-оят).
7. “Қасамларингизни муҳофаза қилинг” (Моида 89-оят).
8. “аҳдларини муддатларигача батамом қилинг” (Тавба, 4-оят).
9. “Ўшанда сиз у(ифк)ни тилларингиз ила илиб олар, оғзингиз ила ўзингиз билмаган нарсани гапирар эдингиз ва у (ифк)ни ўзингизга енгил санардингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг наздида буюкдир” (Нур 15-оят).
10. «У(ифк)ни эшитган вақтингизда мўминлар ва мўминалар ўзлари ҳақида яхши гумонга бориб: “Бу очиқ-ойдин ифк-ку!” десалар бўлмасмиди?!» (Нур 12-оят).
11. «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!» (Исро 23-оят).
12 “Сен яхшилик бўлган нарса ила дафъ қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди содиқ дўстдек бўлур” (Фуссилат 34-оят).
13 “Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангиз” (Анъом сураси, 108-оят).
14 “Ўлчов ва тарозини адолат ила тўлиқ адо этинг” (Анъом сураси, 152-оят).
15 “...ўзингизни оқламанг, У ким тақводорлигини яхши биладир” (Нажм сураси, 32-оят).
16 “Агар улар тинчликка мойил бўлсалар, сен ҳам мойил бўл” (Анфол сураси, 61-оят).
17 “Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг” (Нисо сураси, 86-оят).
18 “Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, кишиларга риё учун молини нафақа қилганга ўхшаб, бекорга кетказманг” (Бақара сураси, 264-оят).
19 “Агар мўминлардан икки тоифа уришиб кетсалар, бас, ўрталарини ислоҳ қилинг” (Ҳужурот сураси, 9-оят).
20 “Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг” (Нур сураси, 27-оят).
21 “...агар ўзингиз, ота-онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинг” (Нисо сураси, 135-оят).
22 “Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси, 29-оят).
23 “улар (Аёлингиз билан) яхшиликда яшанг” (Нисо сураси, 19-оят).
24 “Одамлардан такаббур-ла юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма” (Луқмон сураси, 18-оят).
25 “Одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзингизни унутасизми?” (Бақара сураси, 44-оят).
26 “Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар...” (Ҳужурот
сураси, 6-оят).
27 «Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, “салом”, дейдиганлардир» (Фурқон сураси, 63-оят).
28 “Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар” (Нисо сураси, 36-оят).
29 “Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир” (Ҳужурот сураси, 12-оят).
30 “...афв қилишингиз тақвога яқиндир. Орангиздаги фазилатни унутманг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчи Зотдир” (Бақара сураси, 237-оят).