🩸
Ҳақиқат аҳллари учун шариат синови
🩸 Имам Шофеий имом Аҳмад ибн Ҳанбални зиёрат қилиш учун келади.
💧 Шунда Имом Аҳмад Имом Шофеийга: “Мен билан бирга шайбан ар-роий (сўфий аҳлидан бўлган солиҳ киши)ни зиёрат қилайлик. Уни дин ишларига ўргатишим керак”, — дейди.
Имом Шофеий эса: “Бу одамни безовта қилма, мен унда сўфийлик асоратини кўриб турибман”, — дейди. Аммо Имом Аҳмад барибир у ерга боришда қатъий туриб олди.
Имом Аҳмад шайбан ар-роийга: “Биз сенга динингни ўргатиш учун келдик”, — дейди.
Шунда чўпон: “Мен динимни яхши биламан”, — деб жавоб беради.
Имом Аҳмад: “Унда сени синаб кўрамиз”, — деб савол беради:
— “Бу қўйлар устида Аллоҳнинг ҳаққи нима?”
Шайбан ар-роий: “Биздами ёки сизда?” — деб сўрайди.
Имом Аҳмад: “Бизда ҳам, сизда ҳам”, — дейди.
Шайбан ар-роий:
— “Сизда ҳар ўнта қўйдан биртаси закот қилинади. Бизда эса банда ва унинг қўлидаги ҳар нарса худди эгасининг мулкидек Аллоҳга тегишли”, — дейди.
Имом Аҳмад яна сўрайди:
— “Намозда унутган одамнинг ҳукми нима?”
Шайбан ар-роий: “Биздами ёки сизда?” — деб жавоб беради.
Имом Аҳмад: “Бизда ҳам, сизда ҳам”, — дейди.
Шунда Шайбан ар-роий:
— “Сизларда намозда хато қилган киши икки марта саждаи саҳв қилади. Бизда эса намозда турганида Парвардигори ҳақида унутган қалбни ёки кесиб олиб итларга ташлаш керак”, — дейди.
Бу сўзларни эшитиб, Имом Аҳмад беҳуш бўлиб ерга йиқилади.
Шунда Имом Шофеий: “Мен сенга айтгандим, бу одамга яқинлашма”, — дейди.
💥
Аллоҳнинг дўстлари улуғ зотлардир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар бўлсин!t.me/umrah_hurshidbek_qoriaka