#премера
Ёр ёнинга борай деб бугун,
Неча бора қилдим қўнғироқ.
Соғинганим билиб ҳам нечун,
Жавобинг йўқ, қиласан муштоқ!
Хар галгидек деразанг олди,
Сени кутар маконим бўлди.
Хабар ёздим, битта қараб қўй,
Кутавериб кўзларим толди!
На хабарга, на қўнғироққа,
Индамайсан асаблар таранг.
Севганимчун шундай қийноққа,
Жоним чидаяпманда аранг!
Ва нихоят очилиб парда,
Жамолинга тушди кўзим.
Соғинганим сенга етказган,
Телефонингдан айланай ўзим!
✍Азамат Зиё
▷◉─────────0:00
😍 ⏪ ⏸ ⏩ 😍
┅━✧⊱••••🔊🎶♪🔊•••⊰✧━┅ 🍁
@S_E_V_I_M_L_I_M ✅