Роқийнинг кучлисини қандай аниқлаймиз ?
Кўпчиликни қизиқтирган саволлардан бири айнан шу бўлади.
Кўпчилик кишининг наздида "Роқий шаръий илм эгаси бўлса ёки бирор бир диний ташкилотда юқори лавозимда ишласа, шунчалик кучли роқий бўлади ", деган нотўғри тушинча бор. Бир домланинг олдига бир киши келиб, "Буларнинг энг каттаси ким, муфтийми?", деган экан. Ёки ютуб, инстаграмм каби ижтимоий тармоқларда қанчалик машҳур бўлса, шунчалик кучли бўлади, деган тушинчалар ҳам кўпайиб кетган. Буларнинг барчаси роқийнинг кучини умуман аниқлаб бера олмайдиган омиллар ҳисобланади.
Роқийликни мадрасаларда ўқитишмайди. Кучли роқийни лавозим билан сийлашмайди. Ўқиб олган нарсасини ижтимоий тармоққа чиқиб, айтиб бераётган одам кучли бўлиб қолмайди.
Роқийни кучини фақат унга руқия ўқитибгина билса бўлади.
Баъзилар роқий ўқиганда жин тилга чиқса, ўша кучли экан деб ўйлашади. Бу ҳам тўғри эмас. Жин тилга чиқиши роқийнинг кучини аниқламайди. Ҳаттоки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Жин кучли роқийда гапирмасдан, иложи борича беркиниб олиши ҳам мумкин.
Жин қанча дод-вой қилиб бақир-чақир қилса, "таъсири зўр бўляпти, роқий кучли экан" деб, ўйлаш ҳам тўғри эмас. Бу вазиятда аксинча кучли роқийда дод-войлар тезроқ тугайди. Кучли роқий тезда жинни босиб қўяди. Овози чиқмайдиган бўлиб беркиниб олади.
Кимлардир роқийнинг қийнашига ишқибоз бўлади). Қийнаб ўқиса, жин қийналиб, чиқиб кетади, деб ўйлашади. Жин энг кўп алдайдиган вазият жинни қийнаб ўқишда содир бўлади. Жин қийналса, "бўлди чиқаман", дейди. Ҳаммаси ҳудди жин чиқиб кетгандек бўлади. Бир қанча вақт бемор яхшидек юради. Лекин¸ озгина вақтдан сўнг яна чиқиб келади. Камига "бунга янги сеҳр қилишди, мен бошқасиман" деб туради. Тажрибасиз роқийлар кўпинча шу нарсага алданиб қолишади. Аслида ҳеч қаерга кетмай, ёлғон ишлатиб беркиниб олган бўлади.
Баъзи беморлар роқийни узоқроқ ўқишига эътибор беришади. Бу ҳам роқийни кучини аниқлаб берадиган омил ҳисобланмайди. Дунёда ўз ўрнига эга бўлган кучли роқийларни кўрдик. Баъзилари 15 дақиқа ўқийди. 5 дақиқа ўқийдиганлари ҳам бор. Фақат Оятал курси ёки фақат Фотиҳани ўқийдиганлар ҳам бор. Руқияни узоқ ўқиш ҳам роқийни кучини белгилаб бермайди. Баъзи роқийлар 3-4 соатда эришадиган натижага, 10-15 дақиқада эришадиган роқийлар ҳам бор.
Роқийнинг кучини аниқлашда юқоридаги сабабларга қаралмаса, нимага қаралади?
Қараш керак бўлган асосий нарса бу-беморнинг ҳолати бўлади. Яъни, бемордаги яхши томонга бўлган ўзгаришга қараш керак бўлади. Ундаги муаммоларнинг битта-битта йўқ бўлишига қаралади. Бош оғриқ кетади, кейинги гал юрак сиқилиши кетса, кейинги гал оғриқлар кетади ва ҳоказо. Ёки бемор бутунлай тузалади, ёки бир жойда қотиб қолади.
Яқинда бўлган воқеа. Бир бемор бир роқийга 6 ойга яқин деярли ҳар куни қатнаган. Юқорида кўрсатилгандек жин тилга чиқиши-ю, жиннинг дод- войлари 6 ой давомида содир бўлаверган. Лекин¸ муаммонинг кетишидан дарак йўқ. 10 кунча бошқа роқийга борган, муаммолар битта-битта йўқ бўлиб, бемор тузалиб кетган.
Бизга ва беморларга керак бўлган асосий нарса бу беморларнинг шифо топиши бўлади.
Шунинг учун бемор "шунча вақтдан бери шифо топмаяпман" деса, "роқийни алмаштириб кўринг", деймиз. Бир роқийда бир курс даволаниш курсини ўтадингиз, ўзгаришлар бўлмадими, ойлаб, йиллаб унга қатнаш шарт эмас. Бошқа роқийга ҳам бориб кўринг. Роқийнинг қаердадир ишлашига,ўқиганидаги дод-войларга ва унинг машҳурлигига эмас, ўзингизда бўлаётган ўзгаришга қаранг.
"Ҳаммаси Аллоҳнинг каломини ўқиса, таъсир кучи ҳар хил бўлиши мумкинми" деган савол туғилиши мумкин. Албатта мумкин. Ривоятларда Умар розияллоҳу анҳу Фотиҳани ўқисалар, беморлар тузалиб кетиши келган. Бошқалар ўқиса тузалмас экан. Шунда бир саҳобий: "Ҳамманинг ҳам тақвоси Умарникидай эмас-да", деган эканлар.
Роқийнинг кучи унинг қанчалик тақводорлиги, еб ичиши, зокирлигига боғлиқ
Масалан, мағриб тарафларда кучли роқийларни тайёрлайдиган устозлар бўлади. Уларнинг махсус еб, емайдиган таоми, ҳар куни қиладиган вазифалари бўлади. Таҳажжуд ўқиши мажбурий бўлади ва ҳоказо.
Бизнинг юртларда бу каби устозлар деярли йўқ деса ҳам бўлади.
© Равшанбек роқий
@ruqiya_shariy