Афсуски, баъзи инсонлар роқий аломатларга қараб ташхис қўйса уни сеҳргарга чиқаришади. Ваҳоланки, бу нарса саҳобалар даврида ҳам бўлган ва уларни ҳеч ким фолбин деб атамаган.
Сеҳрни аломатлардан билиш ёки тахмин қилиш фолбинликка кирмайди. Шунчаки шу ишнинг мутахассиси бўлиш кифоя.
Оиша онамизнинг қилинган сеҳр
Ассалому алайкум! Саволимни махалламиздаги бир кишини илтимослари билан ёзяпман. У киши бир жойда шундай нарсани ўқибдилар. Қайси китобда ўқиганларини ва кимнинг китобини эканлигини айтмадилар. Бир куни Оиша онамиз(р.а) бетоб бўлибдилар. Шунда олдиларига табиб келиб кўрибди ва «Сизни иссик совуқ қилган ва сизни фалончи қулингиз қилган» дебди. Сўнг шу қулнинг олдига бориб нега бундай қилганлигини сўралса, қул -«Оиша(р.а) агар ўлсам сен озодсан дегани учун қилдим» деган экан».
Шундай воқеа бўлганми? Агар шундай воқеа бўлган бўлса табиб табиб эмас фолбин бўлиб чиқадику. Исломда фолбинга ишоган динда чиқади дейилганку?
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом!
Умар розияллоҳу анҳу Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:
Оиша розияллоҳу анҳо бемор бўлиб, беморликлари чўзилиб кетди. Шунда акасининг фарзандлари (табиб) кишининг ҳузурига бориб қандай беморлигини зикр қилишди. Табиб “Ҳозир сизлар менга сеҳрланган аёлнинг хабарини беряпсизлар” деди. Сўнг кўргани боришди. Қарасалар Оиша онамиз “Мендан кейин озодсан” деган бир жория сеҳр қилган экан. Уни чақирди ва нимани ирода қилганини сўради. “Озод бўлишим учун ўлишингизни ирода қилдим” деди. Шунда Оиша онамиз “Аллоҳга назр қилдим, сени қаттиқ қўл арабга сотилинасан” дедиларда сотиб юбордилар ва пулига унга ўхшашини сотиб олдилар.
Ҳоким ривояти. Бу ҳадисни ҳадис уламоларидан Шуайб Арнаут саҳиҳ деган.
Бу ривоятдан Оиша онамиз олдиларига келган одам фолбин эканлиги келиб чиқмайди. Чунки оддий илм соҳиби ҳам аломатларига қараб сеҳрнинг аломатларини билиши мумкин. Китобларда сеҳрнинг аломатлари ва таъсирларини батафсил баён қилинган. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@ruqiya_shariy