Мен онамнинг табассумидан гўзалроқ бўлган нарсани кўрмаганман.
- шу ўринда эслатиб ўтаманки, баъзи бир "эркаклар"ни онасига нисбатан қилган ҳазиломуз қилиқлари ҳаммани кўнглига анча ёмон фикрлар келишига сабаб бўлиб турганини ҳар ўринда кўриб, шоҳиди бўлиб турибмиз. Бу каби ҳолатлар оналаримизнинг табассумига эмас, балки уларнинг ҳузун ҳолатга тушиб қолишига ҳар бир инсоннинг ақли етади. Ҳозир тафаккур қилишга вақтимиз бор, шундай экан бир воқеани эслатиб ўтмоқчиман, тарихда ўтган буюк саҳобалардан бирларини оналарига нисбатан муомиласи қуйидагича бўлган - "бир куни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг онаси уни "Ҳой Абу Ҳурайра!" деб чақириб қолди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу "Лаббай!" деди, бироқ "Лаббай!" деганда овози онасининг овозидан бир оз кўтарилиб кетганини сезди ва истиғфор айтишга ўтирди. Кейин бозорга бориб, иккита қул сотиб олдида, манашу гуноҳига тавба сифатида уларни Аллоҳ йўлида озод қилди.."
- энди онанггизга қилган муомиланггизни эсланг ва шу захатиёқ жаннатингиздан кечирим сўранг!
- мактаба