ROHMATULLOH QORI OBIDOV BULBUL QORI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Қуръон тиловати, тафсир, зикр, дуолар, ибратли маърузалар. Роҳматуллоҳ қори Обидов Булбул Қори қироатларидан баҳраманд бўлинг!!!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Juma Muborak!

Jumaning xayri va barokati sizga bo'lsin!


Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#juma_kechasi_muborak_salavot

💐 ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик аъла Саййидина Муҳаммад ва аъла аали Муҳаммад


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☝️ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мавлоно Румий дуоларидан:

“Аллоҳим, мен ҳар ҳолимни Сенга топширдим. Сен эса мени бандаларинг қўлига топширма.
Мен Сенинг марҳаматингга сиғиндим, Сен эса мени бандаларинг инсофига топширма.
Ёлғизликни севганим қадар кўп ноҳақликлар кўрдим.
Эй Роббим, Сен мени икки дунёда танҳо ташлаб қўйма!
🤲🏻

“Хайрлиси сизни топсин..!”


Нақадар гўзал дуодир бу. Аллоҳ сизга бир ажойиб йўл очсин...
Йўлингизга ғов бўлишни истаганларни сиздан узоқ тутсин...
Охири охиратга олиб чиқадиган бу дунё йўлида Аллоҳ сизга яхши бир ҳамроҳни дучор этсин...
Сизга ёр, эртанги кунларингда доимо ёнингизда бўладиган, хаёлларингизга шерик,
сизни асло тарк этмайдиган бир киши бўлсин...
Аллоҳ қадамларини барокатли қилсин...
Қийинчиликларни сизга осонлаштирсин.
✨✨🌙🌙✨

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Тазарру

☪️ Рамазон остонасидаги дуоларимиз...

اللهم إجعل قدوم شهر رمضان المبارك قدوم خير وبركة على المسلمين جميعا، وتقبل اللهم صيامنا وصلاتنا وقيامنا وإغفر
لنا ذنوبنا إنك أنت الغفور الرحيم

🤲 Аллоҳим, муборак Рамазон ойи ташрифини барча мусулмонларга хайр ва барака ташрифи этгин!
Аллоҳим, бизнинг рўзаларимизни, намозларимизни, қиёмларимизни қабул айла ва гуноҳларимизни мағфират этгин! Албатта Сен Ғафур ва Роҳийм Зотсан!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا شهر رمضان المبارك لا فاقدين ولا مفقودين ونحن في راحة بال ونتمتع بصح وعافية، وأن تجعل هذا الشهر المبارك نهاية المعاصي التي قد ارتكبناها وأعنا على أن نعبدك في هذا الشهر عبادة ترضيك وترضينا.

📕 Аллоҳим, бизни муборак Рамазон ойига (яхшиликларини) йўқотмаган ва (ғанимат фурсатларини) ўтказиб юбормаганлар қаторида роҳат, хотиржамлик, саломатлик ва офият ила (бу ойдан) баҳраманд бўладиган ҳолда етказгин.
Бу ойни биз учун шўнғиб кетганимиз гуноҳ-маъсиятларнинг якун топиши қилгин ва Ўзинг биздан рози бўладиган ва бизни ҳам рози қиладиган ибодатларни адо этишимизда ёрдам бергин!

يارب العباد إنا ندعوك أن تغفر لنا ذنوبنا وأن تجعل شهر رمضان المبارك بداية لنا لكل خير وأن ترزقنا فيه البركة والرزق الواسع وأن تعتق رقابنا ورقاب من نحب فيه من النار

🤲 Эй бандаларнинг Роббиси, биз Сендан ушбу муборак ойда бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилишингни ва бу ойни бизга барча яхшиликларнинг бошланиши этишингни ва бу ойда барака, кенг ризқ ила ризқлантиришингни, бўйинларимизни ва биз севганларнинг бўйинларини дўзахдан озод этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تجعل شهر رمضان المعظم شهر تملأ فية الفرحة قلوبنا وتفرج فيه كروبنا وأن ترزقنا فيه الخير كله.

🤲 Аллоҳим, ушбу муаззам Рамазон ойини қалбларимизни шодлик ва қувончга тўлдирадиган, ғам-ташвишларимизни кетказадиган ой этишингни ва ушбу ойда барча хайр, яхшиликларни насиб этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا صلاة التراويح ودعوات المصلين وختم كتابك، اللهم إنا نسألك أن تبلغنا نحن ومن نحب شهر رمضان المبارك وأن ترزقنا فيه الخير والسعادة وأن تتقبل منا صلاتنا وصيامنا وان تعتق رقابنا من النار

🕌 Аллоҳим, бизни Китобинг хатмига, намозхонларнинг дуоларига ва таровеҳ намозларига етказишингни сўраймиз!
Аллоҳим, бизни ва бизнинг суйганларимиз, яқинларимизни муборак Рамазон ойига етказишингни ва у ойдаги хайр ва саодат ила ризқлантиришингни ва биздан намозларимизни, рўзаларимизни қабул этмоғингни ва бизга дўзахдан нажот бермоғингни сўраймиз!

Яқинлашаётган Рамазони шариф барчамизга муборак бўлсин!

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


БИР ҲАФТАЛИК ЁМҒИР

Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида бир одам келиб: «Ёмғир ёғмай қўйди. Роббингизга дуо қилиб ёмғир сўранг», деди. Пайғамбар алайҳиссалом дуо қилдилар.
Осмонга қараганимизда ҳеч қандай булут йўқ эди. Бир пасда булутлар келиб, бир-бирига қўшилиб, шиддатли ёмғир ёға бошлади. Мадинадаги ҳамма ариқда сув оқди. Ёмғир келаси жумагача ёғиб турди. Пайғамбар алайҳиссалом кейинги сафар хутба қилаётган чоғлари ўша одам (ё бошқаси): «Сувга ғарқ бўлай деяпмиз. Роббингизга дуо қилинг, ёмғирни тўхтатсин», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, атрофимизга ёғдиргин, устимизга эмас», деб икки-уч бор айтдилар. Булутлар Мадинадан ўнг ва чап тарафларга тарқалиб, ёмғир тўхтади. Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарининг мўъжизаси ва дуоси ижобатини одамларга кўрсатиб қўйди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки тунда уйғонса: “Лаа илааҳа иллаллоҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр, ва лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ. Алҳамдулиллаҳи, ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар” деса, сўнгра: “Аллоҳуммағфирлий”, деса ёки дуо қилса, унга ижобат қилинади. Агар таҳорат олиб намоз ўқиса, унинг намози қабул бўлади”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


#Кун_дуоси

Иймон ҳаловатини топиш учун дуо

اللَّهُمَّ حَبِّبْ إِلَيْنَا الْإِيمَانَ وَزَيِّنْهُ فِي قُلُوبِنَا وَكَرِّهْ إِلَيْنَا الْكُفْرَ وَالْفُسُوقَ وَالْعِصْيَانَ وَاجَعَلْنَا مِنَ الْمُرْشِدِيْنَ

«Аллоҳумма ҳаббиб илайнал-иймаана ва заййинҳу фий қулуубинаа ва карриҳ илайнал-куфро вал-фусууқо вал-ъисйаана. Важа-ъалнаа минал-муршидиин».

Маъноси: «Ё Аллоҳим! Бизга имонни суюкли қил! Ва уни дилларимизга зийнатлантир. Бизга куфрни, фисқ-фужурни ва итоатсизликни ёмон кўрсат. Бизни тўғри йўлда юрувчилардан айла!»

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Kimligimizni unutmaylik

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori




#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنَّك عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
      
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта Сен авф қилувчи ва карамлисан. Авфни яхши кўрасан. Бас, мени авф қилгин».
 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Айтинг-чи, агар Лайлатул қадр кечаси қайси кеча эканлигини билсам, унда нима дейман?» дедим. «Аллоҳумма иннака ъафуввун карийм, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», дегин», дедилар».
(Термизий ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

©quranuz


АСЛО УМИДСИЗ БЎЛМА...

Ғаму қайғудамисан?
Муаммоларинг борми?
Ўзингни маҳзун ҳис қиляпсанми?
Ҳар қачон ўзингда ғаму ташвиш, қийинчилик ва маҳзунликни сезсанг, Ҳақ таолонинг маҳбуби ва халойиқнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг бошларидан не ҳодисалар ўтганини эсла. Инсоннинг маҳзунлик сабабли феъл-атвори кашф, иймони зоҳир, сабри маълум бўлади ва маҳзунлик сабабли Роббига муқарраблик топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Одамларнинг энг қаттиқ синовга дучор бўладиганлари пайғамбарлардир, улардан кейин солиҳ зотлар, кейин уларга яқинлар, кейин уларга яқинлардир. Киши динига қараб имтиҳонга солинади, агар динида салобат бўлса, синови ҳам зиёда қилинади, агар динида енгиллик бўлса, синови ҳам енгил қилинади. Бандага синовлар келаверганидан, охир бориб ер юзида гуноҳи қолмаган ҳолда юрадиган бўлади» (Термизий ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам ҳаётлари давомида турфа хил азиятлар, ёлғончига чиқаришлар, масхара қилишларга дучор бўлдилар. Бу ҳолатларда собитлик ила рост турдилар ва: «Аллоҳим, қавмимни ҳидоят қилгин, улар не қилаётганини билмаяптилар», дея дуо қилишдан зиёда қилмадилар.

Қизингдан ажралиб қолдингми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам икки қизларидан кетма-кет ажраб қолган эдилар.

Фарзандларингдан бирини йўқотдингми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам ҳаётлигида Фотима онамиз розияллоҳу анҳодан бошқа барча фарзандлари вафот этган эди. У зот ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламдан кейин оз муддатда вафот қилдилар.

Оилангга туҳмат қилишдими?
Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг аёллари мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳога туҳмат қилишди. Аллоҳ таоло у зот аёлини Қуръон оятлари ила пок эканини маълум қилди.

Эй, «бошим ташвишдан чиқмайди, доим мушкулотлар ичидаман», дея нолийверадиган инсон. Сендан бошқаларда ғам ташвиш йўқ деб ўйлайсанми? Ҳаммани ҳам ўзига яраша ғам-ташвиши бор, фақат баъзилар нолийверишдан ҳазар қилишади.

Имом Раббоний ҳазратлари айтадилар: «Ким Аллоҳ субҳонаҳу ва таолони севса, унинг муҳаббатига яраша синовлар бўлади. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламни севишни иддао қилса, у зотга етган мусибатларга сабр этганларидек, сабр қилишда ҳам эргашсин. Тобеъликни иддао қиларкансан, мусибат онларида ҳам тобеъ бўл».

«Айтинг: "Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди. У Хожамиздир. Мўминлар Аллоҳга таваккул этсинлар!" (Тавба сураси, 51-оят).

«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Иш кунини бошламоқчи бўлган ходимларга ҳаётий маслаҳат.

1. Хонангизга ўнг оёқда "Бислмиллаҳи Роҳманир Роҳийм" деб киринг.

2. Ичкарида кимдир бўлишидан қатъий назар "Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳ" деб салом беринг.

3. Иш жойингизга ўтиринг ва қўлингизни дуога очинг. Дуода эзгу тилаклар билдиринг. Aлбатта, Яратгандан ҳалол ризқлантиришини, ҳаромдан узоқ тутишини, ишингизга ривож, ризқингизга барака беришини, шармандаликдан сақлашини сўранг. Дуо сўнгида бир зам сура айтсангиз, фойдадан холи бўлмайди.

4. Иш жойингизни тартибга келтиринг.

Иш кунингиз хайрли ўтсин!


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бойлик ризқ чақирувчи қисқа дуо!


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori




#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي جَسَدِي وَعَافِنِي فِي بَصَرِي وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
      
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга жасадимда офият бергин. Менга кўришимда офият бергин. Уни мендан ворис қилгин. Ҳалийм ва Карийм бўлмиш Аллоҳдан ўзга илоҳий маъбуд йўқ. Улуғ аршнинг Роббиси пок бўлди. Оламларнинг Роббисига ҳамд бўлсин».
 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳумма ъаафиний фий жасадий, ва ъаафиний фий басорий, важъалҳул ваариса минний, лаа илааҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм, субҳаналлоҳи роббил ъаршил ъазийм, валҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн», дер эдилар».
(Термизий ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

©quranuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Dorishunoslik ilmining boshlanishi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Шайх Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ қилган гўзал дуо:
«Аллоҳим, ақлимни уни камайтирадиган нарса билан машғул этма. Қалбимни раҳм қилмайдиган нарса билан банд этма. Вақтимни фойдасиз нарсага кетказдирма. Ё Раббим! Мен билан бирга бўл. Мени Сен билан кучлироқ қил!».

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Солиҳ дўст

Икки дўст иш юзасидан пойтахтга йўл олибди. Ярим тунда шаҳарга етиб келиб, меҳмонхоналарнинг бирига жойлашибди. Иккови ҳам йўл чарчоғидан уйқуга кетишибди. Эрталаб уйғонишгач дўстларнинг бирини юз минг сўми йўқмиш. Ўша пайтда юз мингнинг қадри баланд экан. У шеригидан «юз мингимни кўрмадингми» дебди. Дўсти «кеча тунда менга пул керак бўлиб олиб ишлатдим, сенинг уйқингни бузгим келмади», дебди. Кейин икки дўст юмушларини битириб меҳмонхонадан чиқиб кетаётганида, фаррош аёл ёнларига келиб «хонангизни тозалаётган эдим, ётоқ тагидан юз минг топиб олдим», деб пулни уларга узатибди. Шунда пул эгаси дўстига «пулни мен олиб ишлатдим деган эдингку», дебди. Дўсти «хонада иккаламиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен олмадим десам орамизга шайтон тушиб дўстлигимизни бузар эди. Ўша йўқолган юз минг бўйнимда қарз бўлиб қолсин, дўстимни йўқотганимдан пулимдан айрилганим яхшида», дебди.

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


МОМОЛАРИМИЗ ЭРКАКЛАРНИ МАНА ШУНДАЙ ТАРБИЯ ҚИЛИШГАН

Абу Язид Бистомий ҳазратлари болалик чоғлари оталаридан етим қоладилар. Оналари фозила обида аёллардан эди. Балоғат ёшига етганида хурсандлигидан оналарининг олдига келиб: Онажон! Мен эркак бўлдим, дейди.
Оналари: Нима, Расулуллоҳни кўрдингми, дейди.
У: Киши Расулуллоҳни кўрмагунича эркак бўлолмайдими, деди.
Оналари: Ҳа, деди.
У: У зотни қандай қилиб кўраман, деди.
Оналари: У зотга кўп саловот айтишинг билан, деди.
Онасининг сўзини тинглаб, ибодатида ва Расулуллоҳга саловот айтишга анча тиришди ва ниҳоят Набий алайҳис саломни тушида кўрди. Яна аввалгидек хурсанд ҳолида онасига хабар бергани келиб: Онажон! Ана энди эркак бўлдим. Набий алайҳис саломни кўрдим, деди.
Оналари: Уйғоқлигингда кўрдингми ё тушдами, деди.
У: Тушимда, онажон! деди.
Оналари: То уйғоқлигингда кўрмагунингача ҳечам эркак бўла олмайсан, деди.
У: Ахир, қандоқ қилиб, онажон?! деди.
Онаси: Ахир ҳар намознинг аттаҳиётида "Ассаламу алайка айюҳан набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу"ни ўқимайсанми. Қандай қилиб йўқ кишига салом берасан, деди.
Шунда у намозини хушуъ билан пухта адо этадиган бўлди ва "Ассаламу алайка айюҳан набий"га етганида кўзларидан ёшлари шашқатор бўлиб оқадиган даражага етти ва ниҳоят Набий алайҳис салом унга алик олаётганларини кўрадиган бўлди. Шунда онаси келиб: Ана энди эркак бўлдинг. Сенга энди хавфсирамасаям бўлади, деди.

🕋🕌🕋🕌🕋🕌🕋🕌🕋🕌
Аллоҳим! Ўзимизни ҳам фарзандларимизни ҳам аждодларимиз йўлидан юриб Сенинг розилигинга эришишимизга Ўзинг кўмак бер! Омин
🤲

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.