Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#беш_ташаббус_олимпиадаси #батафсил
⚡️Қарши шаҳри талабалар ўртасидаги оммавий спорт мусобақаларига мезбонлик қилди
10-13 декабрь кунлари Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Спорт вазирликлари ташаббуси билан Қарши давлат университетида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида оммавий спорт мусобақаларининг республика финал босқичи бўлиб ўтди. Жорий йилдаги мусобақалар Қарши давлат университети ва вилоятнинг бошқа олий таълим муассасалари мезбонлигида ўтказилди. Тўрт кун давом этган мусобақалар кўплаб иқтидор эгаларини кашф этгани, жамоаларни янада жипслаштиргани, ёшлар ўртасида ҳамжиҳатлик туйғуларини, дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлагани билан аҳамиятли бўлди.
Беллашувлар мини футбол, стол тенниси, волейбол, енгил атлетика, стритбол каби спорт турлари бўйича бўлиб ўтди. Финал босқичида умумий ҳисобда 574 нафар спортсевар талаба иштирок этди. Қарши давлат университетида ташкил этилган тақдирлаш маросимида барча ғолиб ва совриндорларга кубок, диплом ва медаллар тантанали топширилди. Тақдирлаш маросимида Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Спорт вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, вилоят ҳокимлиги раҳбар ва масъул ходимлари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар ушбу олимпиада жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлашди.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, енгил атлетика бўйича 1-ўрин Бухоро давлат педагогика институти жамоасига насиб этди. Йигитлар ўртасида стол тенниси бўйича 1-ўринни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Шаҳзод Тоштемиров қўлга киритган бўлса, қизлар ўртасида Чирчиқ давлат педагогика университети талабаси Шаҳризода Шариповага тенг келадиган рақиб топилмади. Стритбол мусобақалари ҳам кескин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтиб, йигитлар ўртасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси 1-ўринни, қизлар ўртасида эса Фарғона давлат университети жамоаси юқори ўринни эгаллади. Футбол бўйича ўтказилган ўйинларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси ўйинчиларининг қўли баланд келди. Йигитлар ўртасида бўлиб ўтган волейбол ўйинларида Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти жамоаси ғолиб бўлди. Қизлар ўртасида эса Бухоро давлат университети волейболчи қизлари устунликка эришди. Мезбон Қарши давлат университети талаба йигитлари мини-футбол беллашувларида кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, қизлар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақасида университет жамоаси бронза медални қўлга киритди.
Қарши давлат университети бу каби йирик мусобақаларга илк бора мезбонлик қилмоқда. Шу боис, ушбу мусобақа шарафига университетда “Зиёлилар боғи” ҳам барпо этилди. “Беш ташаббус олимпиадаси” республика финал босқичи мусобақалари якунига бағишланган тантанали маросимга ташриф буюрган юртимиздаги олий таълим муассасалари ректорлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Зиёлилар боғи”га кўчат экиш тадбирида иштирок этди. Меҳмонлар томонидан олийгоҳнинг белгиланган ҳудудида маҳаллий иқлим шароитига мос мевали дарахт кўчатлари экилди. Яхши ниятлар билан барпо этилган ушбу мўъжаз боғ келгусида олий таълим муассасаси ҳудудини янада гўзал ва бетакрор яшил масканга айлантириши шубҳасиздир.
👉@rektor_qarshidu