Аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юборган педагоглар диққатига!
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Аттестация жараёнлари учун тўловларни 2025-йилнинг 10-мартига қадар амалга оширишингиз мумкин.
➖ Жорий йилнинг январ-июн ойларида ўтказиладиган аттестацияда навбатдан ташқари (ўз ихтиёри билан) иштирок этиш учун ариза юборган педагоглар томонидан тўлов қилишга улгурмай қолиш ҳолатлари бўлган ва бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилишган.
❗️Ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида педагоглар аттестациясида иштирок этиш учун тўловни амалга ошириш муддати жорий йилнинг 10-мартига қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz