“Аввалги лавозимига ёки унга тенг лавозимга тиклансин”
Бугунги кунда ишга тиклашга оид ишларда “аввалги лавозимга ёки унга тенг бўлган лавозимга тиклансин” деб хато қарор чиқариш ҳоллари кузатилмоқда.
Аслида, ишдан бўшатилган ходимни ишлаб турган ташкилотга аввалги лавозимига тенг лавозимга ишга тиклаш Меҳнат кодексининг 561-моддаси 4-қисмида кўрсатилган ва бу фақатгина мана бу ҳолатда бўлади холос:
➖Ғайриқонуний равишда ҳукм қилинганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ёхуд ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги муносабати билан ишдан (лавозимидан) четлаштирилган ходимга аввалги иши (лавозими) берилиши керак, агар бунинг имкони бўлмаса (ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) тугатилиши, қисқартиришга олиб келган штатлар ўзгариши ёки ишига (лавозимига) тикланишига тўсқинлик қилувчи қонунда назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлган тақдирда), аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши керак.
Яъни, ғайриқонуний ҳукм қилингани оқибатида ишдан бўшатилган ходим судга ишга тиклаш бўйича даъво аризаси киритса, бироқ, уни аввалги лавозимига тиклаш имкони бўлмайдиган қавсни ичидаги ҳолатлар бўлсагина, аввалги лавозимига тенг бўлган лавозимга тиклаш ҳақида қарор чиқарилади.
Яна қайтариб ўтамиз: ғайриқонуний ҳукм натижасида ишдан бўшатилган ходим мисолида ишлайди холос бу амалиёт.
Афсуски, амалиётда МК 561-моддасига эътибор бермасдан, қисқариш сабабли ишдан бўшатилган ходимларни мавжуд ташкилотга ишга тиклашда ҳам “тенг лавозимга тиклансин” деган хато қарорларни кузатяпмиз.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz