Қува тумани маркази Ғалаба МФЙ Бўстон кўчасида Туризм кўчаси ташкил этилаётган бўлиб, икки қаватли замонавий савдо дўконлари қуриляпти. Шунингдек, унга ёндош ҳудудда хиёбон замонавий кўринишга келтириляпти. Бу кўча қуваликларнинг энг обод ва 24 соат хизмат кўрсатадиган масканига айланади.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бу ердаги жараён билан танишди, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш, ҳудудни ободонлаштириш, аҳолига янада қулайлик яратишга эътибор қаратишлиги таъкидланди.
Шунингдек, истироҳат боғи кўздан кечирилиб, масъулларга лойиҳани тезлаштириш, реконструкция ишларини бошлаш ҳамда аҳоли учун барча шароитлар яратиш зарурлиги таъкидланди.
“Шаҳристон Қубоси” археология ёдгорлиги Қуванинг машҳур жойларидан бири. Бу ерда осмон остида музей ташкил этиш ҳамда археологик тадқиқотлар олиб бориш кўзда тутилган. Вилоят раҳбари мазкур ҳудудда бўлиб, Фарғона давлат университети профессор-ўқитувчилари билан амалга ошириладиган ишлар бўйича мулоқот қилди.
Юртимиз тарихи учун муҳим манба бўлган бу ёдгорликни тадқиқ қилиш учун барча шароитлар яратиб беришлиги айтиб ўтилди.
Fergana.uz|Facebook|Instagram |X