QUR'ON•TV


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Rasmiy manbalar asosida yuritiladi
Qalbingiz orom oladigan, Kundalik Qur'on oyatlari va Ibratli hikoyalar joylab boriladigan QUR'ON•TV
@REKLAMA_QURONTVUZ

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Ижобат бўлган дуо

Нуҳ алайҳиссалом бор-йўғи тўрт калима билан дуо қилди:
أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ
“Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!” (Қамар сураси, 10-оят).
* * *
Сулаймон алайҳиссалом эса, бор-йўғи уч калимадан иборат дуо қилдb:
وَهَبْ لِى مُلْكًا
“Менга мулк (ҳукмронлик) бергин!” (Сод сураси, 35-оят).
Демак, бирор нарсага эришиш, таъсир этиш, асар қолдириш учун узун дуога ҳожат йўқ. Бор-йўғи, Аллоҳ таолога ихлос ва ишонч билан чин дилдан дуо қилинса, бас. Зеро, Аллоҳ таоло ваъда берган:
ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, Мен (дуоларингизни) ижобат қиламан” (Ғофир сураси, 60-оят).

@QuronTvUz


ЯХШИРОҒИНИ БЎЛСА ҲАМ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан қарздор эди. У келишилган муддатдан олдин талаб қилди ва Пайғамбар алайҳиссаломга қўпол муомалада бўлди. Саҳобалар эса у одамни урмоқчи бўлишди.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Талаб қилишга ҳаққи бор», дедилар. Кейин уларга қарзни адо этиш ҳақида гапиргач: «Унга бир туя (сотиб олиб бўлса ҳам) беринглар», дедилар. Саҳобалар: «У берган туядек кичиги йўқ. Ҳамма туямиз у сизга берганидан кўра яхшироқ», дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Яхшироғини бўлса ҳам беринглар. Чунки яхшиларингиз қарзини чиройли қайтарганингиздир», дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.
@QuronTvUz


Allohga boʻlgan muhabbat pokdir ...🌙


🌖Рамазонга 23 кун қолди.

🤲 Аллоҳим бизларга шаъбон ойида барака ёғдиргин ва рамазон ойига етказгин!
@QuronTvUz


Фолбинлар ҳақида

Савол: Фол кўрувчилар жинлар билан ишлайдими?

📥Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фолбинларнинг баъзида ҳақ гапни айтиб қолишларининг сабаби шуки, жин гапларни ўғринча олиб, фолбиннинг қулоғига қуяди. Фол кўрувчи унга юзта ёлғон аралаштириб гапиради”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Фолбинларнинг гапларига ишониш куфрдир (Аллоҳ асрасин). Ҳадиси шарифда: “Кимки башоратчи ёки фолбиннинг олдига борса ва у айтган нарсани тасдиқласа, шубҳасиз, у Муҳаммад алайҳиссаломга тушган нарсага куфр келтирибди”, дейилган (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ривояти). Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.
@QuronTvUz🌹


«Сиз: "Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Рабби Аллоҳ учундир", – деб айтинг».

Анъом сураси, 162-оят.
@QuronTvUz


ОҚИЛОНА ЖАВОБ

Яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келиб, айёрлик билан «Ассому алайка», яъни «Сенга ўлим тилайман», деди. Уларнинг бу айёрона «салом»ига жавобан Пайғамбар алайҳиссалом: «Ва алайкум», яъни «Сизларга ҳам», деб қўйдилар. Ёнларида турган Оиша онамизнинг жаҳли чиқиб, яҳудийларга қарата: «Сизларга ҳам ўлим ва лаънат бўлсин», деди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамизга таълим бериб: «Эй Оиша! Аллоҳ ҳар ишда мулойимликни яхши кўради», дедилар. Оиша онамиз эса: «Уларнинг нима деганларини эшитмадингизми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эшитдим. «Сизларга ҳам» дедим-ку!» дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.
@Qurontvuz


Нимани қидирсанг шуни топасан!

Кимни қалби покиза бўлса у фақат гўзалликни кўради, қалбида нопоклик бўлган инсон фақат ёмон нарсаларни кўради. Ким нимани изласа шуни топади. Дунёдаги барча нарсалар қалбнинг атрофида айланади, фақат айланувчи нарсалар икки тоифага бўлинади, яхшилик ва ёмонлик. Қалбинг қандай холатда бўлса шу нарсалар сен томон тортилади. Шунинг учун донишмандлар бекорга айтишмаган: "Қалбини поклаган нажот топади қалбингизни хафагарчиликлардан, кечира олмасликдан, нафрат, адоватдан, хасаддан покланг".
@QuronTvUz


Agarda qilgan xatolaring seni ranjitayotgan boʻlsa , qalbingda iymon nuri uchqun urmoqda.......!

Allohga tavba qil.....🌙


Рамазонга 24 кун қолди.
@QuronTvUz🌹


ЗАҲАРЛИ ТАОМ

Ҳайбар ғазоти. Зафар байроқлари кўтарилди. Ғалаба шукуҳи ҳар томонга ёйилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ён-атрофларида қўрқув нималигини билмайдиганлар турарди. Ғалабани нишонлаб турганларида бир яҳудий аёл Пайғамбар алайҳиссаломга қўй гўшти олиб келди. Таом заҳарланганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан ея бошладилар. Шунда таом секин тилга кириб: «Мен заҳарланганман», деди. Аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб келинди. Ундан: «Нега бундай қилдинг?» деб сўралди. Аёл: «Ёлғончи бўлсанг сендан қутулардик. Ҳақиқий пайғамбар бўлсанг бу заҳар сенга зарар қилмасди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамд айтгач: «Менга зарар етказишингга Аллоҳ таоло имкон бермайди», дедилар. «Аёлни ўлдирайликми?» деб сўрадилар. У зот: «Йўқ», дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.
@QuronTvUz


Sayid Umar dan repost
Rasululloh (s.a.v.) aytdilar:

“Kim Alloh uchun do‘st tutinsa, Alloh uchun dushmanlik qilsa, Alloh uchun bersa va Alloh uchun qaytarsa, u imonni mukammal qilgan bo‘ladi.”
(Abu Dovud, Termiziy – sahih)

Bu hadisdan tushunamizki, haqiqiy mo‘minning barcha ishlari faqat Alloh uchun bo‘lishi kerak – do‘st tutishi ham, kimnidir yoqtirmasligi ham, sadaqa berishi ham va biror narsadan voz kechishi ham. Agar biz shunday bo‘lsak, imonimiz mukammal bo‘ladi, inshaAlloh.

Alloh bizni mana shunday ixlosli bandalardan qilsin!

@Umaralqatami


🪻 Аллох таола бирор банда га халокатни ирода килса, у́ша бандасидан хаёни ечиб олади.(Сулаймон ибн Абдумалик Рохимхуллох)

@QuronTvUz🌿


🍃 Росулуллох (с.а.в): Хар Бир банда кандай у́лган бу́лса, у́ша холатда qайта тирилтирилади, дедилар.
(Имом Муслим ривояти)
@QuronTvUz🌿


🍃 Набий (с.а.в) Дуо килиб: Аллохим мени биродарларим билан тезрок учраштиргин деб су‌радилар. Хазрати Савбон (р.а) хайрон бу‌либ : Я Аллохнинг Росули Биз сизнинг биродарларингиз емасмизми? Хизматингизда хозир эмасмизми? деб су‌радилар, Шунда Росулуллох (с.а.в):Эй Савбон! Сизлар мени ку‌раяпсизлар,вахийнинг нозил бу‌лишига гувох бу‌лаяпсизлар,шунинг учун хам сизнинг имонингиз qувватлидир.Сизлар менинг сахобаларимсиз, лекин мендан кейин шундай зотлар келадиларки,Улар мени
ку‌рмаган бу‌лсалар хам бутун борликларидан кечиб , мени ку‌ришга таййор турадилар. Мен у‌шаларни соґиндим, дедилар.
У‌йлоб ку‌райлик биз Росулимизни канчалик соґиндик. Суннатларини килаяпмизми?
Севган севганини севган нарсаларини хам севар!
@QuronTvUz🌿




Tinglang va Toʻgʻirlang!


Фалаq Сураси.
بسم الله الرحمن الرحيم 🌸
Мехрибан ва Рахимли Аллох Номи Билан.
1.Qул ау'зу бироббил фалаq.
🌱Тонг роббиси( Аллохдан)(шу нарсалардан панох су‌райман)
2. Мин Шарри маа холаq
🌱Яратган нарсаларининг ёмонлигидан,
3. Ва мин Шарри ґосиqин иза ваqоб.
🌱Ва коронґуликга чу‌мган Тун коронґулиги ёмонлигидан,
4.Ва мин шаррин наффасати Фил у'qод.
🌱Ва тугунларга дам солувчининг ёмонлигидан,
5.Ва мин шарри хасидин иза Хасад.
🌱Ва хасадчининг хасадининг ёмонлигидан панох су‌раймаман деб айт!

Таржимасини ёдлаб олинг!
Ма'носини тафаккур Килинг!
@QuronTvUz🌿


Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтди: “Ким ёшлигида Аллоҳнинг ибодатини гўзал тарзда адо қилган бўлса, кексайган вақтида Аллоҳ унга ҳикмат ато этади.
Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини ўйлаб кўргин: «Вояга етган вақтида унга ҳукмни ва илмни бердик. Гўзал иш қилувчиларни шундай мукофотлаймиз», Юсуф сураси, 22-оят.

“Мифтаҳу дорис саъаада”(Саодат ҳовлисининг калити) асаридан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉 @QuronTvUz


🪻Farqlanib turishing jamolingdandir balki.
( Ayman Yogʻiy)

@QuronTvUz🌿

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.