Qᴜʀ'ᴏɴ ɪʟᴀ ʜɪᴅᴏʏᴀᴛ ᴛᴏᴘᴅɪᴍ📿


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Аллоҳ таоло ибодатнинг самараси ўлароқ ҳидоятни ато қилди. Ҳидоят топишнинг энг асосий нуқтаси ўлароқ Пайғамбар алайҳиссаломга итоат этишни белгилади.

Биз билан богланиш учун --- @quraan_ila_hidoyat_topdim_bot . Мурожаат қилинг..
09.10.2020.yil

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Саҳарликни ейиш баракадир, уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк қилманглар. Чунки, Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтади", дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.

#saharlik
@quraan_ila_hidoyat_topdim


Juma muborak bõlsin ☺️

@quraan_ila_hidoyat_topdim


Авомнинг рўзаси фақат овқат ва ичимликдан тийилишдир. Мўминларнинг рўзаси маъсият ва гуноҳлардан ҳам тийилишдир. Тақводорларнинг рўзаси Аллоҳдан бошқа нарсани тарк қилишдир.

#romadon_oyi
@quraan_ila_hidoyat_topdim


Соғ-саломат эканингизни қиймати ҳаётдаги барча нарсанинг қийматига тенг эканини билганингиздан сўнг бас, Аллоҳга кўп ҳамд айтинг.

#alhamdullilah
@quraan_ila_hidoyat_topdim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Taroveh tasbehi !

#taroveh_tasbeh
@quraan_ila_hidoyat_topdim


ТАРОВЕҲ ТАСБЕҲИ


Ўқилиши: «Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазии лаа янааму ва лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-Рууҳ. Лаа илааҳа иллаллооҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъуузу бика минан-наар».
Маъноси: «Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ухламайдиган ва ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».

«Ҳайй» сўзи барҳаёт деган маънони англатади. Ҳа, Аллоҳ таоло барҳаётдир, шунинг учун ҳам У Зот барча махлуқотга ҳаёт бахш эта олади. Унинг ҳаётлиги бирор сабабга боғлиқ эмас, аммо Ундан бошқанинг ҳаёти Унинг иродасига боғлиқдир. У Зот азалдан барҳаёт ва абадул-абад барҳаётдир.
Малик – мутлақ подшоҳ.
Мулк – подшоҳлик, ҳукмронлик.
Малакут – мутлақ тасарруф, мутлақ подшоҳлик. Тасаввуф уламолари истилоҳига кўра, «мулк» – шаҳодат олами, яъни зоҳирий, ҳиссий олам бўлса, «малакут» – ғайб олами, яъни ҳис қилиш аъзолари билан билиб бўлмайдиган олам.
«Суббуҳ» – Аллоҳ таолонинг исм сифатларидан бири, ҳар қандай нуқсондан пок маъносида.
«Қуддус» – айблардан пок, муборак Зот.
«Руҳ» – Жаброил алайҳиссалом. Аллоҳ таоло Қуръонда бу зотни шундай номлаган.

#taroveh_tasbehi
T.me/quraan_ila_hidoyat_topdim


Замаҳшарий айтади: "Ромад деб қиздирилган тошга айтилади. Шу ердан Рамазон ойи номи келиб чиққан, чунки ушбу ой жуда иссиқ мавсумга тўғри келган эди. Ўша тошлар қизиб турган жазирама кунларда инсонлар рўза тутишган"

Анас родияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Росулуллоҳ "Рамазон ойи нега ундай номланганини биласизларми?" дедилар. Саҳобалар "Аллоҳ ва Унинг Росули билгувчироқ" дедилар. Набий алайҳиссаллом "Ушбу ойда Аллоҳ таоло рўза тутган инсоннинг гуноҳларини куйдириб йўқ қилади, шунинг учун у Рамазон деб номланган" деб жавоб бердилар.

#romadon_oyi
#muallim_arabic
@quraan_ila_hidoyat_topdim


#romadon_oyi


Албатта Аллоҳнинг шундай лутфи инояти келадики, у кечаги кунингда (кўрган) қийинчилигингни, бугунги кунингда (тортаётган) машаққатингни ва эртанги кун(дан хавотиринг) қўрқувингни унуттиради.
(Сен фақат) Аллоҳга қатъий ишонгин!

#ishonch
@quraan_ila_hidoyat_topdim


Kibrlanmang ! Maqtanmang ! Amalingizga ishonmang !

#taroveh_maruza
@quraan_ila_hidoyat_topdim


Анас ибн Молик ривоят қилишларича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Эй Анас, албатта мушук уй матоларидандир. Ҳеч нарсани ифлос ва нажас қилмайди".

#MubashshirAhmad
@quraan_ila_hidoyat_topdim


Ramazon muborak dóstlarm 😊
💐 Barchamizga kirib kelgan ☪ Ramazon oyi muborak bo'lsin. 😊 Ushbu ulug' oy barchamiz uchun barakotli, hayrli va muhimi manfa'atli o'tishligini Alloh nasib qilsin. 🤲
Tutvotgan ro'zela dargohida qabul bo'sn
Insha Allah ❤️🤲
Instagram.com/ramazon.muborak
https://t.me/rozayu_ramazon_muborak


Ramazon taqvim

#romadon_oyi
@quraan_ila_hidoyat_topdim


Агар гуноҳлар ҳаётингизга таъсир қилмаётган бўлса, охиратингизга албатта таъсир қилади.

#MubashshirAhmad


Бошқа сафлардан кўра намозхонларнинг сафи тезроқ тартибга келади. Сабаби, бунда ишни ҳамма бошқадан эмас, ўзидан бошлайди.

#MubashshirAhmad


Рўза – Исломнинг тўртинчи рукни. Намоз эса иккинчи рукнидир.
Намозни тарк қилган ҳолда тутган рўзанг билан фахрланма!

#ibodat
@quraan_ila_hidoyat_topdim


#romadon_oyi_muborak_bõlsin
@quraan_ila_hidoyat_topdim


Ramazon oyi, maģfirat oyi barcha mu'min va mu'minalarga muborak bõlsin ☺️

#romadon_oyi
@quraan_ila_hidoyat_topdim


Суфён ибн Зубайд роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Ҳар бир нарсада, ҳатто таомланиш ва уйқу учун ҳам ният қилишни маъқул кўраман.

Изоҳ: Масалан, овқат еб бўлгач, ушбу таомдан ҳосил бўлган қувватни ибодатларимга сарфлашимни насиб эт деб дуо қилиш. Дам олиш, уйқуда ҳам шундай.

#niyat
@quraan_ila_hidoyat_topdim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ertaga 12-aprel 21:00 da ,, Taroveh " namozi õqiladi Inshaalloh.

13-aprel seshanbi kuni Ramazon oyining birinchi kuni deb yurtimizda e'lon qilindi

#mehrob_uz
@quraan_ila_hidoyat_topdim

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

334

obunachilar
Kanal statistikasi