QUBO.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


QUBO.UZ dan repost
✅ Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ


QUBO.UZ dan repost
Бомдод намози!

✅ Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

✅ Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

✅ Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ


QUBO.UZ dan repost
Истиғфор айтишни унутманг!

Истиғфор айтинг, ишларингиз юришиб ризқингиз мўл-кўл бўлади. Истиғфорни кўпайтиринг, Аллоҳ сизга ўғиллар ато этади. Истиғфор сизни хафагарчилик ҳолатидан хурсандчиликка олиб чиқади. Истиғфор қўлдан бой берилган нарсаларни қайтаради. Истиғфор бало-мусибатларнинг олдини олади.


"Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ"

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
ㅤㅤㅤㅤ


QUBO.UZ dan repost
Тунларингизни таҳажжуд  ила ёритинг

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳлардан қайтарувчидир», - дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «У жисмдан дардни қувгувчидир», ҳам деганлар.

Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ


Абу Ҳурайра розиялллоҳу анҳу қайси қабиладан эдилар?
So‘rovnoma
  •   Давс қабиласидан
  •   Қурайш қабиласидан
  •   Қурайза қабиласидан
  •   Энди билиб оламан
23 ta ovoz


Нимаики, қулоқ билан эшитсанг, ақл билан ўйла! Муаллифи ким?
So‘rovnoma
  •   Имом Бухорий
  •   Имом Мотуридий
  •   Имом Шофеъий
  •   Энди билиб оламан
29 ta ovoz


Аллоҳ таоло қайси пайғамбарга мўжизали туя ато қилган?
So‘rovnoma
  •   Мусо алайҳисаломга
  •   Сулаймон алайҳисаломга
  •   Солиҳ алайҳисаломга
  •   Энди билиб оламан
29 ta ovoz


#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1446 йил
15- Шаввол
        м. 2025 йил 13- Апрель


🌇 Қуёш вақти   ⏰ 05:36
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 00;
🕌Шом 19:00;
🕌Хуфтон 20:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:00;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:10;
🕌 Шом 19:00;
🕌 Хуфтон 20:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪☪☪

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ


✅   Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ҳозирги ҳолатингга боқ. Агар у ўлим учун ва қабрга кириш учун ярайдиган бўлса, шу ҳолатда яшашда давом эт.

Аммо, у иккиси учун ярамайдиган бўлса, Аллоҳга тавба қил ва ҳолатингни ислоҳ қилишга ҳаракат қил.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ


Кун ҳадиси: Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Банда Исломга кирса ва Исломи гўзал бўлса, Аллоҳ унга ҳар бир касб қилган яхшилигини ёзади ҳамда ҳар бир касб қилган ёмонлигини ўчиради. Ундан кейин қилганига яраша бўлади. Бир яхшилик ўн мисличадан то етти юз мартагача кўпайтирилади. Ёмонлик эса, Аллоҳ азза ва жалла ўтиб юбормаса, ўз мислича бўлади» (Имом Насоий ривоят қилган).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ


✅ Кун ояти:   
📖 Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ يَهْدِيهِمْ رَبُّهُمْ بِإِيمَانِهِمْ ۖ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ.

"Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. Наим жаннатларида остларидан анҳорлар оқиб турадир".
(Юнус сураси, 9-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Якшанба куни 
13-Апрелъ  2025йил,  
15- Шаввол  1446 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ


QUBO.UZ dan repost
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ


QUBO.UZ dan repost
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ


Ҳар куни " Ихлос" сурасини икки юз марта ўқиган одам қандай фазилатга эришади?
So‘rovnoma
  •   Охират куни савол-жавобсиз жаннатга киради
  •   Охират куни Пайғамбаримиз шафоатига лойиқ бўлади
  •   Эллик йиллик гуноҳлари ўчирилади (илло қарзи бўлса...)
  •   Энди билиб оламан
145 ta ovoz


Аллоҳ таоло Одам алайҳисаломни жума куни қайси вақтда яратди?
So‘rovnoma
  •   Тонг вақтида
  •   Пешин билан Аср орасида
  •   Аср билан Шом орасида
  •   Энди билиб оламан
150 ta ovoz


Қайси ажододимиз "Сайфул-ҳақ" (Ҳақиқат қиличи)шарафли унвонга сазовар бўлган?
So‘rovnoma
  •   Баҳоуддин Нақшбандий
  •   Имом Мотуридий
  •   Абу Муин Насафий
  •   Энди билиб оламан
151 ta ovoz


Бугун куч-қувватинг бўлиши мумкин. Лекин, унутма, вақт ҳамма нарсадан кучлидир!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ


ОТА-ОНАСИ ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин", - дедилар. "Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?" дейишди. "Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг", - дедилар".

Шарҳ: Демак, ота-она улуғ ёшга кирганларида уларнинг хизматини қилиб, розилигини топиб қолса, жаннатга кирар экан, акс ҳолда дўзахга кирар экан. Икковлари бўлмаса, биттаси - ё ота, ё она бўлса ҳам, ана шу ҳолат бўлар экан.
Бу ҳадиси шариф ҳам ота-онанинг розилигини топиш қанчалик муҳим иш эканини таъкидламоқда. Банданинг жаннат ёки дўзахга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири ота-онага бўладиган муносабат эканини кўрсатмоқда. Айниқса ота-она кексайганларида алоҳида эҳтиётлик билан уларга яхшилик қилиш пайида бўлиш зарурлигини билдирмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.
2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.
3. Ота-онаси бўла туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

  Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ


САФАРДА СУННАТ ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли фатво ҳайъати аъзолари мусофир киши намознинг суннатларини ўқийдими?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. 

Мусофир киши суннатларни тўлиқ ўқийди. Бу ҳақда ҳанафий мазҳабимизнинг энг мўътабар асарларидан бири бўлмиш Имом Сарахсийнинг “Ал-Мабсут” китобида шундай дейилади: “Сафар сабабли суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Сафарда фарз намозлар қаср қилиб (қисқартириб) ўқилади, лекин суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Уларни ўзи аслида неча ракаат бўлса, шунча ўқилади. Чунки, сафарда намозни қаср қилиб ўқиш Аллоҳ таолонинг амри билан бўлган ва у амр фақат фарз намозларига тегишлидир”.

Бу масала ҳақида  “Бадоеъус-саноеъ” китобида шундай дейилган: “Сафарда суннат ва нафл намозларини қисқартириб ўқиш йўқ.Чунки, (фарз намозларини) қисқартириш Аллоҳ таолонинг амри билан бўлган. Суннат ва нафл намозлари ҳақида бундай амр йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.