Maxmudjon dan repost
Қорасув шаҳрида “Соғлом турмуш тарзи асослари”ни тарғибот қилиш ва аҳолида шакллантириш мақсадида Қорасув шаҳар Кўп тармоқли марказий поликлиникасида ва А.Темур маҳалла тиббиёт пунктида семинар ўтказилди. Семинарда Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.А.Халиловалар иштирок этиб, аҳолига Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича ўз фикрларини ва тавсияларини етказдилар. Семинарда 130 га яқин аҳоли иштирок этди. Уларга оилавий шифокорлар томонидан Соғлом турмуш тарзи, Соғлом овқатланиш, Жисмоний фаоллик ва Зарарли одатларни олдини олиш мавзуларида суҳбат ва маърузалар ўтказилди. Соғлом овқатланиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.