Maxmudjon dan repost
Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, миграция масалалари бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишлари ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Қорасув шаҳар Мустақилликнинг 15 йиллиги МФЙда Вилоят Кенгаши Депутати, Корасув шахар тиббиёт бирлашмаси бошлиги Х.А.Халилова бошчилигида маҳалла еттилиги аъзолари ва маҳалла раиси Г.Мамазоитова билан биргаликда рўйхатга олинган 12 та оиладан 5 та оила яшаш шароити ўрганилди. Аҳолини, биринчи навбатда ишсиз ёшлар ва аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш ишларини ташкил қилиш. Маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолиятини олиб бориш тўғрисида кўрсатмалар берилди.