Бир куни шоҳ вазири билан қишлоқни айланиб қолибди. Сайрда икковлон бир кекса чолга рўбарў келдилар. Подшоҳ қария билан салом-аликдан кейин суҳбат бошлади:
— Иккитанинг аҳволи қандай?
— Учта бўлишди.
— Кучлининг аҳволи қандай?
— Заифлашиб қолди.
— Узоқнинг аҳволи қандай?
— Яқин бўлиб қолди.
— Арзонга сотманг.
— Айтиб қўйманг.
Подшоҳ билан қария ўртасида гап шу алфозда давом этар экан, вазир бу гапларнинг бирортасига ҳам тушунмай хайрон бўлиб турарди. Подшоҳ шу ерда суҳбатни тугатиб йўлда давом этди. Подшоҳ шаҳарни айланиб бўлиб қайсрга кириб кетгач, вазир шоша пиша чолни олдига югурди. Подшоҳ билан бўлган гапнинг маъносини билиш учун чолдан бирма бир сўради.
Лекин чол вазирнинг саволига жавоб бериш эвазига пул талаб қилди. Шунда вазир унга минг дирҳам берди. Чол жавоб берди:
— Подшоҳ айтган иккита бу, икки оёғим. Учта бўлди деганим, ёнига асо ҳам қўшилди, деганим.
Иккинчи саволга жавоб бериш эвазига чол яна икки баробар ҳақ тўлашини талаб қилди. Вазир чолга икки минг дирҳам берди.
— Кучли дегани, қулоқ эди. Эшитиш заифлашиб қолди, дедим.
Учинчи саволга жавоб бериш учун чол яна икки баравар пул талаб қилди. Ноилож вазир тўрт минг дирҳам берди.
— Узоқ дегани, икки кўзим, ҳозир яқинни зўрға кўряпти, дедим.
Вазир тўртинчи саволга жавоб сўраганда чол жавоб беришдан бош тортти ва агар бор пулининг ҳаммасини берса, шундагина айтиши мумкинлигини айтди. Вазир ноилож, бор маблағини ҳаммасини чолга берди. Чол:
— Арзон сотмагин дегани, подшоҳ сени мендан ушбу маълумотларни сўраб келишингни билар эди. Шунда бу маълумотларни арзонга сотмагин, деган эди. Мана қимматга сотдим, — деб жавоб берди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi