Қўқон шаҳар ҳокими Ханой шаҳри Халқ Қўмитаси раиси ўринбосари Нужен Ман Кюн билан музокаралар олиб борди
Вьетнам ишбилармон доиралари, сармоядорлар иштирокида бўлиб ўтган мулоқот чоғида Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳрининг бой маданияти ва қадимги тарихи, туризм, иқтисодиёти, инвестицион жозибадорлиги, Қўқон Эркин Иқтисодий зонасида тадбиркорлар учун мавжуд имтиёз ва преференциялар хусусида маълумот берди.
Вьетнам ишбилармон доиралари айниқса машинасозлик, қурилиш, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш, электротехника, фармацевтика каби соҳаларга сармоя киритишга катта қизиқиш билдирдилар.
Нужен Ман Кюн Халқаро Ҳунармандлар Фестивалига маданият ва халқ амалий санъати намояндаларидан иборат катта делегация билан ташриф буюришини билдирди.
qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram

Қўқон шаҳар ҳокими 2025 йилда Қўқон шаҳрида ўтказиладиган Халқаро Ҳунармандлар Фестивали ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб, Вьетнам ҳунармандлари ва тадбиркорларни фестивальга таклиф этди.