ТАВБАНИНГ ФАЗИЛАТИ
Бир киши келиб Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: «Қилган гуноҳимга тавба қилсам, кечириладими?» деб сўради. Ундан ўгирилдилар. Яна қайтиб қараганларида унинг кўзлари ёшли эканини кўрдилар ва: «Жаннатнинг саккиз эшиги бор, ҳаммаси ёпилса ҳам, фақат тавба эшигига вакил қилинган фаришталар уни ёпмай туришади. Умидсиз бўлма, яхши амалларга кириш!» деб башорат бердилар.
Толқ ибн Ҳабиб роҳимаҳуллоҳ: «Аллоҳ таолонинг ҳақлари банда бажараётганидан улкандир, лекин эртаю кеч тавбани ўзларингизга лозим тутинглар», дедилар.
Саид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг: «У кўп тавба қилувчиларга мағфиратлидир» ояти ҳақида: «Бу (ояти карима) гуноҳ қилганидан кейин тавба қилиб, кейин яна гуноҳ содир этиб қўйиб, қайта тавба қилган киши ҳақидадир», деганлар.
Луқмон роҳматуллоҳи алайҳ ўғилларига: «Эй ўғилчам, тавбани кечиктирмагин, зеро ўлим тўсатдан келади», деган эканлар.
Абдуллоҳ ибн Ҳабиб роҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Сизлар гуноҳ қилаётганингизда шунақа ғазабланадики, асло чидаёлмайсизлар. Шундай экан, ҳар туну кун Унга тавба қилувчилардан бўлинглар».
Ҳасан роҳматуллоҳи алайҳ дейдилар: «Эй Одам болалари, ишларни кейинга суришдан сақланинглар, чунки бу кунгина сизники, эртангиси сизники эмас. Ўзининг дирҳамидан ҳам умрига кўпроқ бахиллик қиладиган қавмларни кўрдим».
Мужоҳид роҳимаҳуллоҳ дейди: «Ҳар бир кун Одам фарзандига қарата: «Бугун сенинг устингга келдим, эртага асло қайтиб келмайман, мендан фойдаланиб нима амал қилишингга қарагин, тугасам, Қиёматгача қайтмайман», дер экан».
Қайс қабиласидан бир киши: “Бизга бир васият қилинг”, деган одамларга: «Огоҳлантираман, гуноҳга тавба қилишни асло кечиктирманглар”, деб жавоб берган экан».