Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоятида айтилишича, Назр ибн Ҳорис қўшиқ айтадиган жория сотиб олиб, кимнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мойиллик билдирганини эшитиб қолса, уни етаклаб жориясининг ёнига олиб келар, жорияси ҳалиги одамга таом узатиб, шароблар қуйиб бериб, қўшиқлар куйлаб, унинг Исломга мойиллиги йўқолмагунга қадар машғул бўларди. Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти Назр ибн Ҳорис хусусида нозил бўлган: «Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар билимсизлик билан (ўзгаларни) Аллоҳнинг Йўлидан оздириш учун ва у (Йўлни) масхара қилиш учун беҳуда сўз(лар)ни сотиб олур.» (Луқмон-6) Тўлиқ шарҳ тафсири
👇👇👇
https://youtu.be/ntAkmuwPW7E
👇👇👇
https://youtu.be/ntAkmuwPW7E