#nazm
Эркир Воҳидов шеъри @qaydburchak талқинида:
Китоб била обод уйинг,
Гар бўлса у вайрона ҳам,
Китоб қадам қўймас эса,
Вайронадир кошона ҳам.
Яхши китоблар даврасида
Очилурсан ҳар замон,
Кўркни шода ичра топгай
Марварид дурдона ҳам.
Сўрма мендан, ким дилоро,
Китобми ё жонона деб,
Китоб менинг кўнглимдадир,
Жонимдадир жонона ҳам.
Қочма ростгўй китобларнинг
Кохишу озоридан,
Қадди рост шамнинг тилидан
Ўртанур парвона ҳам.
Китоб қидир, китоб топ жаҳонда,
Китоб юз минг бўлса оз,
Кўп эрур бисёр душман
Бўлса у бир дона ҳам.
Китоби содиқ йўқ экан деб
Ўртаниб куйма ва лек,
Меҳр уйин кенг очсанг, Эркин,
Китоб бўлур бегона ҳам.
Сизга энг ёққан мисрани изоҳларда ёзиб кетинг.👇
@qaydburchak
Эркир Воҳидов шеъри @qaydburchak талқинида:
Китоб била обод уйинг,
Гар бўлса у вайрона ҳам,
Китоб қадам қўймас эса,
Вайронадир кошона ҳам.
Яхши китоблар даврасида
Очилурсан ҳар замон,
Кўркни шода ичра топгай
Марварид дурдона ҳам.
Сўрма мендан, ким дилоро,
Китобми ё жонона деб,
Китоб менинг кўнглимдадир,
Жонимдадир жонона ҳам.
Қочма ростгўй китобларнинг
Кохишу озоридан,
Қадди рост шамнинг тилидан
Ўртанур парвона ҳам.
Китоб қидир, китоб топ жаҳонда,
Китоб юз минг бўлса оз,
Кўп эрур бисёр душман
Бўлса у бир дона ҳам.
Китоби содиқ йўқ экан деб
Ўртаниб куйма ва лек,
Меҳр уйин кенг очсанг, Эркин,
Китоб бўлур бегона ҳам.
Сизга энг ёққан мисрани изоҳларда ёзиб кетинг.👇
@qaydburchak