ДИҚҚАТ!!!
🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар
⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
———
Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "Сизга 4 соатлик иш учун IPhone 16 сотиб олишга ёрдам бераман, катта пул маблағи ютиб олинг, ҳозир обуна бўлинг" мазмунида тарқатилаётган хабарлар ЁЛҒОН ва ҳақиқатга мос келмайди.
🟢 Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг картангиздаги пул маблағларингизни ўзлаштириш!
Ҳурматли воҳадошлар, агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 1️⃣0️⃣2️⃣ ёки 1️⃣1️⃣0️⃣2️⃣ 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
"Сизга миллиард доллар сўровнома юборилди", "Банк ходими сиздан кодни сўраяпти", "Пул тўплаш", "сўровномалар учун пул" ва "Ҳисобингиз блокланди" каби шубҳали таклифларга ишониб, улар билан мулоқот қилманг.
P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, ижтимоий тармоқда ёки телефон орқали бегона шахс Сизга тўсатдан мўмай даромад олишни таклиф қилдими, шошилиб қарор қабул қилманг! Ҳушёр бўлинг! Унинг шахсига аниқлик киритмай туриб, асло шахсий маълумотингизни берманг! Шубҳали файлларни очманг!
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X