ХАЗИЛ...
Қошу қовоқ уйдириб,
Юрагимга урди ниш.
Ёрим ёмон куйдириб,
Интернетга кирармиш.
Дейди:-Руxсат беринг бек,
Зерикишга қўйиб чек,
Замонавий қизлардек,
Интернетга кирармиш.
Йўқ десам қилди зарда,
Феъли ёмон ўжарда,
"Сайр қилиб" сайтларда,
Интернетга кирармиш.
Whаtsapp, Imo, Telegram,
Ҳаммасини қилиб жам,
Ўрганиб "одно"ни хам,
Интернетга кирармиш.
Оширар дарду ғамни,
Дугонаси айтганми,
Кўрай деб "друзям"ни,
Интернетга кирармиш.
Қизларингиз кўп дейди,
Гаплашасиз xўўўп дейди,
Xеч гапга тушунмайди,
Интернетга кирармиш.
Тергайин деб эримни,
Синчиклар xар шеъримни,
Топмай "нозик" еримни,
Аста лабин бурармиш.
Барчаси топди барҳам,
Бўлди кўнгли xотиржам,
Дер:-Ажабо дугонам,
Интернетга кирармиш!
АЗАМАТ ЗИЁ
Қошу қовоқ уйдириб,
Юрагимга урди ниш.
Ёрим ёмон куйдириб,
Интернетга кирармиш.
Дейди:-Руxсат беринг бек,
Зерикишга қўйиб чек,
Замонавий қизлардек,
Интернетга кирармиш.
Йўқ десам қилди зарда,
Феъли ёмон ўжарда,
"Сайр қилиб" сайтларда,
Интернетга кирармиш.
Whаtsapp, Imo, Telegram,
Ҳаммасини қилиб жам,
Ўрганиб "одно"ни хам,
Интернетга кирармиш.
Оширар дарду ғамни,
Дугонаси айтганми,
Кўрай деб "друзям"ни,
Интернетга кирармиш.
Қизларингиз кўп дейди,
Гаплашасиз xўўўп дейди,
Xеч гапга тушунмайди,
Интернетга кирармиш.
Тергайин деб эримни,
Синчиклар xар шеъримни,
Топмай "нозик" еримни,
Аста лабин бурармиш.
Барчаси топди барҳам,
Бўлди кўнгли xотиржам,
Дер:-Ажабо дугонам,
Интернетга кирармиш!
АЗАМАТ ЗИЁ