Ҳаётингда борманми билиб бўлмайди,
Эскирган ёзувдек ўчиб кетяпман....
Аввалгидек энди кўнглинг тўлмайди,
Тўлмаган кўнглингдан кўчиб кетяпман..!
...
Қалбингда айланиб қолдим меҳмонга,
Мухаббат сиғмади сенсиз виждонга.
Дардларимни жойлаб бир жомадонга,
Суймаган кўнглингдан кўчиб кетяпман..!
...
Денгизлар томонга бошимни олиб,
Кетаман, сабр қил изсиз йўқолиб.
Жавобсиз севгимни олдимга солиб,
Суймаган кўнглингдан кўчиб кетяпман..!
...
Яралар, гумонлар қалбим яралаб,
Кун келар сочимга оқлар оралаб.
Ҳар куни ортимдан мени қоралаб,
Суймаган кўнглингдан кўчиб кетяпман..!
Муаллифига рахмат
Эскирган ёзувдек ўчиб кетяпман....
Аввалгидек энди кўнглинг тўлмайди,
Тўлмаган кўнглингдан кўчиб кетяпман..!
...
Қалбингда айланиб қолдим меҳмонга,
Мухаббат сиғмади сенсиз виждонга.
Дардларимни жойлаб бир жомадонга,
Суймаган кўнглингдан кўчиб кетяпман..!
...
Денгизлар томонга бошимни олиб,
Кетаман, сабр қил изсиз йўқолиб.
Жавобсиз севгимни олдимга солиб,
Суймаган кўнглингдан кўчиб кетяпман..!
...
Яралар, гумонлар қалбим яралаб,
Кун келар сочимга оқлар оралаб.
Ҳар куни ортимдан мени қоралаб,
Суймаган кўнглингдан кўчиб кетяпман..!
Муаллифига рахмат