Ёт совчилар хуш ёқдими кўнглингизга,
Энди армон киприк қоқар ўрнингизга,
Мен ғарибдан бир умрга этиб жудо,
Арадими маржон тақиб бўйнингизга?
Сизсиз бу кенг дунёни не қилардим мен?
Яратгандан васлингизни тилардим мен.
Осмон-осмон орзуларим бор бўлсада,
Сиз юлдузга етмаслигим билардим мен!
Ўзга ёрнинг таърифи зўр достон бўлди,
Янгаларнинг кўнгиллари осмон бўлди,
Авваллари биздан йироқ қайғу-алам,
энди бизнинг кўнглимизга меҳмон бўлди.
Ёрга вафо меросмиди Муҳаммаддан,
Бир лазада воз кечди ёр муҳаббатдан,
Минг гўзалга алишмаган оҳу кўзни,
Кўнгиллари айро тушди Азаматдан!
АЗАМАТ ЗИЁ
Энди армон киприк қоқар ўрнингизга,
Мен ғарибдан бир умрга этиб жудо,
Арадими маржон тақиб бўйнингизга?
Сизсиз бу кенг дунёни не қилардим мен?
Яратгандан васлингизни тилардим мен.
Осмон-осмон орзуларим бор бўлсада,
Сиз юлдузга етмаслигим билардим мен!
Ўзга ёрнинг таърифи зўр достон бўлди,
Янгаларнинг кўнгиллари осмон бўлди,
Авваллари биздан йироқ қайғу-алам,
энди бизнинг кўнглимизга меҳмон бўлди.
Ёрга вафо меросмиди Муҳаммаддан,
Бир лазада воз кечди ёр муҳаббатдан,
Минг гўзалга алишмаган оҳу кўзни,
Кўнгиллари айро тушди Азаматдан!
АЗАМАТ ЗИЁ