📝САВОБМИ, АЗОБМИ, БУ...
Бази инсонлар кимгадир ёрдам бермоқчи бўлиб, бошқа бировга панд бериб қўяди-ю,кейин надомат олови ичида қоврилади. Қилган ишини, оқибатини англаб етганида эса қўлидан ҳеч нарса келмайди. "Юрагимда сақлаганларим...” саҳифасига ана шундай вазиятга тушган аёл қўнғироқ қилди. Исмини сир туришимизни сўраркан, "Менинг айтганларимни албатта ёзинг”, дея қайта-қайта тайинлади...
— Бу воқеага жуда кўп вақт бўлмади. Олти-етти ой ўтгандир орадан. Мен эса мана ойлар ичида юрагимни ҳовучлаб, пушмонликнинг аччиқ ошини татиб яшаяпман, — деб бошлади аёл сўзларини. — Ота-боболаримиз бежизга "Етти ўлчаб бир кес”, демаган экан. Мен қилаётган ишимни атиги бир марта "ўлчаб” кўрдимми? Йўқ! Ҳовлиқиб қолдим.
Нуфузли идорада раҳбар лавозимида ишлайман. Кўпчилик ҳурмат қилади, айтганларимни сўзсиз бажариб, "устоз, устоз”, деб юрганлар ҳам йўқ эмас. Ўз ишимдан, обрўимдан сира ҳаволанмаганман. Доим ўйлаб иш қилардим. Мени пушаймонлик ичига отган, сизга сўзлаб бермоқчи бўлган ишимни эса ҳамон ўзим ҳам тушунмайман. Нега бундай қилдим? Мени нима жин урди?
Эҳтимол, ўз ўрнидан фойдаланиб пора олган, лавозимини суиистемол қилган десангиз янглишасиз. Мен ундан-да, оғирроқ гуноҳ қилдим назаримда. Лекин унгача ҳаммаси яхши эди. Елкамга ҳеч қанақа юк, дилимда бирор хиралик йўқ эди.
Ана шундай кунларнинг бирида ишхонамизга янги ишчи келди. Қирқлардан ошган чиройли аёл. Ўзига тўқ, бадавлат, шунданми, гаплари ҳам анча дадил. Ўз машинасида келади, бирор жойга бормоқчи бўлсам, олиб-бориб келишга шай.
— Менга устозлик қилинг, — деганди биринчи бор суҳбатлашганимизда ҳам. — Шу пайтгача жа ёлчитиб ишлаган эмасман. Болаларим кичкина эди. Кейин улар катта бўляпти, яхши кийсин, яхши есин дедим. Охири энди мана ишлашим ҳам зарурлигини англадим. Ахир ёшимиз ҳам бир манзилга қараб кетяпти, нафақа чиқиш керак, унгача ҳамкасб, дугона, қадрдон орттириш керак. Тўғри, кўча-кўйда ҳам дугоналарим бор. Улар ўқимаган, барибир бошқача фикрлайди-да. "Давлат ишида ишлайман”, десам "Шундоқ ҳам пул топаяпсиз-ку, нима қиласиз?”, дея йўлдан қайтармоқчи бўлишди. Ўқиганимга яраша, дунёқараши кенг, билимли одамлар даврасида бўлай дедим. Шукрки, бу ниятим ҳам амалга ошяпти...
— Мана, ишга олдик сизни, — дегандим ўшанда мен ҳам уни ўзимга яқин олиб. — Бемалол ишлайверинг. Жамоамиз яхши. Ҳамма бир-бирини қадрлайди, қўллаб-қувватлайди.
Ўша-ўша у бизнинг ишхонада. Ҳамкасбимиз, қадрдонимиз. Қисқа вақт ичида у билан опа-сингилдек бўлиб қолдик. Суҳбат жараёнида биз унинг ҳавас қилгулик оиласи борлигини, йигирмадан ошган ўғли, ўн саккиз ёшли қизи борлигини билдик. Энг қизиғи, яхши жойдан қиз топса, ўғлини уйлантириб юборишини ҳам айтди.
— Ўзимга ўхшаган, дангалчи, жайдари кишилар бўлса, албатта қуда бўламан, — деди у менга.
Мен унинг бу гапини унутиб ҳам юбордим. Айнан бу гапни эшитганимдан бир ойларча вақт ўтгач, қариндошларимизнинг тўйига бордим. У ерда она томондан қариндош бўлган бир аёл билан бир дастурхон бошида ўтириб қолдик. Аёл менга ҳасрат қилди:
— Ёлғизгина қизим бор, биласиз. Келажагидан жуда қўрқаман. Болаликдан тез-тез ҳушидан кетиб қолади. Жиддий касали йўқ. Қанақадир, миясида қон яхши айланмасмиш. Шунга эмиш... Буни маҳалла-кўй билади. Бир-иккита совчи келганди қайтиб кетди. Қўни-қўшни айтганми...
— Сиқилманг, бахти очилади, ҳали. Неччига кирди? — сўрадим мен.
— Йигирмага. Коллежни битирди. Ўқишга ўзим қўймадим. Автобусда ҳуш-пушдан кетиб қолса... Ўзи тенгилар тўй бўлибди. Кўряпман, кўп хаёл сурадиган бўлиб қолган. Ичида ўйласа керак-да!
Мен ўзим тенги бу узоқроқ қариндошимизни нима деб овутишни ҳам, қандай тасалли беришни ҳам билмадим. Лекин жуда-жуда ёрдам бергим келди. Ахир онаман, унинг дилидан кечаётган ҳисларни тушунаман. Менинг жимиб қолганимни кўриб, у яна тилга кирди:
— Ҳалиги... дўхтирларнинг айтишича, қизим турмушга чиқса, хасталиги ҳам чекинармиш. Бу жудa кўп кузатилган ҳол эмиш...
— Мияда қон яхши айланмаётган бўлса... Бу...
— Дўхтирлар билади-ку. Сиз яхши жойда ишлайсиз. Танишларингиз кўп. Бирорта қиз қидириб юрганлар бўлса, қизимни тавсия қилинг, биласиз, одоби,хулқи жойида.
Хўп, — дедим ноилож.