📶 ЁЛҒОННИНГ ЁМОН ОҚИБАТЛАРИ
📰 Ёлғоннинг ёмон оқибатлари ҳам илмли одамларга, ҳам оддий инсонларга маълум. Ахир, ёлғон ҳар қандай ёвузликнинг манбаидир, ёлғончи тил эса тананинг бошқа аъзоларини ҳам бузади.
😕 Қанча давлатлар ва подшоҳликлар ёлғон туфайли қулаган, у нечта шаҳарларни хароб қилган, қанча марҳамат ва неъматларни тортиб олган, нечта фойдали нарсани бузган, қанча адоват уруғини сепган, қанча муҳаббатни йўқ қилган! У бойни камбағал, буюкни эса ҳеч кимга айлантиради, бегуноҳнинг шарафини булғайди, покиза аёлни туҳмат билан қоралайди, уйлар ва қасрларни вайрон қилади ва фақат қабрларни зиёда қилади. У яқинлик ва меҳрибонликни йўқ қилиб, совуқлик ва нафратни қолдиради. У отанинг ўғли билан муносабатини бузади, ака-укаларни бир-бирига қарши қўяди, дўстни очиқ душманга айлантиради, олижаноб бойни хорланган камбағалга айлантиради.
🤩Ёлғон нечта севишганларни ажратган, қанча ҳаётни ғамгин ва заҳарли қилган! Қанча инсонларни ўз юртидан бош олиб чиқиб кетишга мажбур қилган, қанча юзларни қорайтириб, уларнинг нурафшонлигини олиб қўйган, қанчаларнинг ақлини кўр қилган, нечта покиза ва бузилмаган табиатларни ўзгартирган, қанча шармандагарчилик келтирган, қанча йўлларни тўсган, қанча тўғри йўлларни йўқотган, қанча ҳидоят изларини ўчирган, қанча пайғамбарлик асарларини супуриб ташлаган, қанча ҳақ йўлларни беркитган ва нечта одамларни бу дунё ва охират неъматларидан маҳрум қилган!
🙁 Бу ва яна кўплаб бошқа нарсалар ёлғоннинг бу дунёда келтирган зарарларидан фақат бир қисми, холос. Аммо энг ёмони, у инсонни Раҳмли Аллоҳнинг ғазабига дучор қилади, уни Жаннатга киришдан тўсади ва хорлик маконига — дўзахга олиб боради. Ахир, дўзах ёлғончилар ва Аллоҳ, Унинг Расули, Унинг дини ва Унга яқин кишиларга туҳмат қилганлар билан тўлдирилмаганми? Ва Жаннат боғлари ростгўйлар, ҳақиқатни қабул қилганлар ва унга ишонганлар билан тўлдирилмаганми?
🥶Аллоҳ таоло шундай деган:
Сўзи ҳам, амали ҳам тўғри бўлган, иймон ва амал билан бу тўғриликни тасдиқлаган пайғамбарлар ва уларнинг издошлари барча тақво хислатларини ўзларида жамлаган зотлардир. Уларнинг бошида энг сўнгги пайғамбар Муҳаммад солллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у зотга иймон келтириб, шариатига амал қилган саҳобалар ва то Қиёматгача уларнинг ортидан келадиган кишилар туради.
Улар учун Роббилари ҳузурида кўнгиллари тусаган барча турдаги лаззатлар бор. Бу Роббига ҳақиқий тоат-ибодат қилганларнинг мукофотидир.
▪️Abdulloh
📲📲📲📲📲
✅@qalb_ila_tinglang

فَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن كَذَبَ عَلَى اللهِ وَكَذَّبَ بِالصِّدْقِ إِذْ جَاءَهُ أَلَيْسَ فِي جَهَنَّمَ مَثْوًى لِّلْكَافِرِينَАллоҳга нолойиқ бўлган шерик ва бола-чақа каби нарсаларни Унга нисбат бериш, ёки ўзига ҳеч нарса ваҳий қилинмагани ҳолда: “Менга ваҳий қилинди”, деб айтиш билан Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан кўра золимроқ ким бор?! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган ҳақни ёлғон санаган кимсадан кўра золимроқ одам борми?! Ахир, Аллоҳга кофир бўлган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни тасдиқламаган ва у зот келтирган нарсага амал қилмаган кимсанинг жойи жаҳаннам эмасми?! Албатта, шундай.
وَالَّذِي جَاءَ بِالصِّدْقِ وَصَدَّقَ بِهِ أُولَٰئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ
Сўзи ҳам, амали ҳам тўғри бўлган, иймон ва амал билан бу тўғриликни тасдиқлаган пайғамбарлар ва уларнинг издошлари барча тақво хислатларини ўзларида жамлаган зотлардир. Уларнинг бошида энг сўнгги пайғамбар Муҳаммад солллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у зотга иймон келтириб, шариатига амал қилган саҳобалар ва то Қиёматгача уларнинг ортидан келадиган кишилар туради.
لَهُم مَّا يَشَاءُونَ عِندَ رَبِّهِمْ ذَٰلِكَ جَزَاءُ الْمُحْسِنِينَ
Улар учун Роббилари ҳузурида кўнгиллари тусаган барча турдаги лаззатлар бор. Бу Роббига ҳақиқий тоат-ибодат қилганларнинг мукофотидир.
“Зумар” сураси, Оят 32-34 📖
📚 «Мифтаҳ дар ас-саъада».
▪️Abdulloh
📲📲📲📲📲
✅@qalb_ila_tinglang