1
Ўртада ўртаниш, ёниш бор эди,
ўртада ўрганиб қолиш бор эди,
тўрттала томондан тониш бор эди,
номи йўқ туйғулар эди ўртада...
Ўртада бахтиёр нигоҳ йўқ энди,
севдим-куйдим, деган оҳ-воҳ йўқ энди,
ўртада пушаймонсимон бир нима,
номи йўқ қайғулар энди ўртада...
2
(Ўртада нимадир етмас аёлга,
эр киши йўламас ёмон хаёлга?
ўртада тириклик, ўртада рўзғор,
ҳалол нон едирар жуфти ҳалолга.)
Ўртада никоҳ бор, ваъда бор, аҳд бор,
ўткан кунларидан бир ширин вақт бор,
четдан қараганда муҳаббат йўқдек,
ўртада бола бор, ўртада бахт бор.
3
Ўртада пўртана ишқимиз билан
армон кўчасини супуриб қўйдик.
четдан қараганда муҳаббат йўқдек,
четдан қараганга тупуриб қўйдик...
Мансур Назаров
Ўртада ўртаниш, ёниш бор эди,
ўртада ўрганиб қолиш бор эди,
тўрттала томондан тониш бор эди,
номи йўқ туйғулар эди ўртада...
Ўртада бахтиёр нигоҳ йўқ энди,
севдим-куйдим, деган оҳ-воҳ йўқ энди,
ўртада пушаймонсимон бир нима,
номи йўқ қайғулар энди ўртада...
2
(Ўртада нимадир етмас аёлга,
эр киши йўламас ёмон хаёлга?
ўртада тириклик, ўртада рўзғор,
ҳалол нон едирар жуфти ҳалолга.)
Ўртада никоҳ бор, ваъда бор, аҳд бор,
ўткан кунларидан бир ширин вақт бор,
четдан қараганда муҳаббат йўқдек,
ўртада бола бор, ўртада бахт бор.
3
Ўртада пўртана ишқимиз билан
армон кўчасини супуриб қўйдик.
четдан қараганда муҳаббат йўқдек,
четдан қараганга тупуриб қўйдик...
Мансур Назаров