🟢Олим (ўша машҳур Олим эмас) ёшлигидан ота-онасининг доим жанжаллашганларини кўриб катта бўлган. Онаси унга кўпинча отасидан нолир эди. У онаси бундай азобланмаслиги учун онасига ёрдам бериши кераклигини ҳис қиларди. ✅Аста-секин у онасининг хоҳишларини у айтмасдан билишни бошлади, уни хурсанд қилиш учун ҳамма нарсани қила бошлади. У ўзини онасининг суянчиғи эканини биларди, унинг вазифаси унга ёрдам бериш ва юпатиш эканини аниқ биларди. Катта бўлгач, у инсонларга ёрдам бериш учун мавжуд касбларга қизиқди.
❤️У аёлларни яхши тушунарди, улар билан яхши келишарди. Аммо эркаклар орасида ўзини ишончсиз ҳис қилар, эркин ҳис қила олмасди, айниқса, қаттиққўл раҳбарга бўйсуниш унга қийин эди.
🟧Олимнинг шахсий ҳаёти ҳам чигал эди. У ўз хотинини яхши ҳис қилар, унинг хоҳишларини ўзиникидан ҳам устун қўяр эди. Аммо гап онасининг хоҳишлари ҳақида кетганда, у жуда қийналарди, хотинига ён босолмасди, доим ундан сал чидашини, у учун бу гал хоҳишидан воз кечишини ёлвориб сўрарди.
🟠Ўз мақсадлари… улар бормикин аслида? Унга ўз мақсадларини қўйиш ва муносабат қуриш энг қийини эди ҳаётда. У “ёрдамчи”, “қутқарувчи” бўлишга ўрганган, ёрдам бериб, бошқаларни ўз ортидан эргаштириб — иккинчи даражали ролларда ўзини яхши ҳис қиларди.
❔Ким ҳаетидаги яқинини еки ўзини кўрди?