Муносиб яшашнинг 🔟 қоидаси
1⃣ 24 соатни фақат ўзингизга сарфламанг.
Бошқалар учун қайғуриш, бошқаларга далда бўлиш ва бошқалар билан фикрлашишни канда қилманг. Ҳаётингизда маъно йўқлигини сезган кунингиз атрофга боқинг ва одамларга ёрдам қўлини чўзинг. Бу яхшилигингиз яшашингиз учун сабаб бўлади.
2⃣Ҳаёт сиз учун нимани англатишини аниқланг.
Ўзингизнинг ҳаётдаги сўнгги йилларингизда тасаввур қилинг. Бу — ҳаёт! Ва сиз ўша маҳалда ўтган умрингизни қандай тасаввур қилиб, нима деб изоҳлаган бўлар эдингиз? Ҳаёт — гўзаллик, муҳаббат, жўшқинлик, яратувчанлик ва қизиқувчанлик мужассам бўлган муқаддас ибодатхонадир. Ибодат эса — эзгу амал ва эзгу фикрни англатади.
3⃣ Келажакда яшашни бас қил.
«Бир куни», «вақтим ёки имконим бўлганида» деган режалар кўпайиб кетса, бир зумга тўхтанг ва ўзингиздан «нимага ҳозир ёки бугун эмас?» деб сўранг. Ҳаёт афсуслар билан уйғониш учун қисқалик қилишини ҳис этинг. Ҳар куни сизга тириклигингизни эслатадиган бирор иш қилинг.
4⃣ Кўпроқ бахтиёр ва самимий одамлар даврасида бўлинг.
Улар ҳаётни бошқаларга қараганда яхшироқ ҳис қилганлари учун ҳам, уни ёрқинроқ кўрадилар. Сиз ҳам улардан ижобийликни ўрганинг. Унутманг, йўқотилган вақт — биз яшай олмаган дақиқалардир.
5⃣Дардга матонатли бўлинг.
Оғриқ ва қайғулар умримизнинг кунларини ўғирлайди холос. Ҳаёт сизга лимон отганида, сиз ундан лимонад тайёрланг. Айтишадику, синовларга сизни кучсиз қилишларига йўл қўйманг. Акс ҳолда, ҳаммасини яна бошидан бошлашга тўғри келади.
6⃣ Шуурингизга диққат қилинг.
Шунда ундаги истаклар сўзга айланадилар. Сўзларингизга диққат қилинг — улар ҳаракатга айланишади. Ҳаракатга эргашсангиз — у одатга айланади. Одатларга диққат қилинг, шунда фазилат шаклланади. Фазилат эса — сизнинг тақдирингиздир.
7⃣Одамларни кечиринг ва уларни севинг.
Инсон тирик мавжудотлар орасида кучли қувват манбаига эга жонзот. Бу қувватни у маънавий илдизлардан олади. Бунинг йўли эса шошиб чиқарилган хато хулосаларни рад қилиш. Кимнидир ёмон кўриш, кимдандир нафратланиш, бу — бизни охир-оқибат душманидан қўрққан, ҳимояга муҳтож одамга айлантириб қўяди. Ҳимоя эса яшаш эмас, яшашдан қочиш дегани.
8⃣ Ўз-ўзингизга ҳаёт сабоғини беришга одатланинг.
Яшаш — мунтазам қилинган хатоларнинг хулосаси. Модомики, хулоса йўқ экан, яшаб ҳам бўлмайди. Боши деворга тегиб ҳам сабоқ чиқармаётган эркак эса чиндан-да қашшоқ ва бахтсизликка муносиб.
9⃣ Таваккал қилишга одатланинг.
Бу — ўзини ҳаётнинг энг яхшисига муносиб кўриш дегани. Ҳаёт ишора ва белгилар ёрдамида бизга доимо «Кел, ичкарироқ кир!» дейди. Аммо кўпинча биз унинг суратини оламизда, сўнг қўрқиб орқага тисариламиз.
🔟Ҳар дақиқа сизга азиз инсонларни қадрланг ва ҳимоя қилинг.
Иш, бу — ҳаёт дегани эмас. Ота-она, дўстларингиз учун ҳам яшанг. Айниқса, ота-онангизни азиз билиб, хизматларини қилинг. Шекспир айтганидек, ота-онанинг овози — Яратганнинг овози. Фарзанд учун улар жаннат йўлбошловчиларидир.
Муносиб ва бахтиёр умр барчамизга насиб қилсин!
Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari