Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
32~қисм.
Аслиддин кичкиналигидан бирон вазият бўлса, шартта бировни бўйнига уриб, ўзи оппоқ бўлиб оладиган айёр бола эди. Мактаб давридан одоби ва билими учун роса мақтов эшитиб фаҳрланиб юрарди ота~онаси. Аммо ўзига яқин дўстлари уни қитмир феълини жуда яхши билишарди.
Ўсмирлик йиллари бошлангач, унда қарама~қарши жинс вакилларига нисбатан ғалати иштиёқ пайдо бўлди. Синфдош қизларини орасидаги бўшроқ, соддароқ, уятчанроқ қизларга қармоқ ташлаб, учрашувларга чақирарди. Дарс қилгани кетяпман деб, ўзига ўхшаган дўстлари билан беҳаё видеолар тамоша қилишарди. Коллежга ўтгач эса учинчи курс бўлан Шоҳруҳ билан қилмаган ҳунарлари қолмади.
-Нормўмин акани қизи даҳшату,- деди бир куни Шоҳруҳга.
- Ҳаракат қилиб кўрганман ўралмайди.
- Ийе сен ўролмайдиган қиз ҳам борми?
- Ҳа сенга ҳамма қизлар йигит деса ўзини оёғинг тагига ташлайдими? Ичида меҳр ва назорат кўрмаганлари бор. Қўпроқ ўшаларни илинтир. Уйланиш вақти келса, энди мактабни битирган, ҳеч ким билан гаплашмаган, ёки ўзини тутиб юрган қизларга борамиз.
- Бу қизларчи?
- Йигитларга нима ёқишини билиб кетади. Ўзи овлаб олади биронта "лох" ни.
Аслиддин шу тариқа Шохруҳдан анча таълим олди. Зеҳни яхши бўлгани учун репетитор дарсларини ҳам яхши ўзлаштириб, ўқишга кирди. Орада топиб олган янги эрмаги Ёқутой билан "овуниб" юрди. Асли кўзига анчадан буён олов бўлиб кўринаётган қиз тўй куни янада жозибали кўринди. Холаси уйга олиб бориб қўй, бувиси ёлғиз қолиб кетди дегани айни муддао бўлди. Йўлда гапга солиб борар экан, шайтон яширинча ичган ароғидан кириб, эгаллаб олган онги қандай қилиб ниятига етиш йўлларини изларди. Ниҳоят жин кўчага етганда, таваккал қилди. Машинани ўчиб қолгандек кўрсатиб, ўчирди, ва оз қолди пиёда кетаман деган Ёқутой турган эшик томонни шартта очиб, унга ташланди... Қути ўчган қизни уйига ташлаб бир оз қизиққонлик ортидан қилган ишидан бир оз афсусланди. Айтиб берса~я... Аммо қизгина индамади. Ёки ўзига ёқди. Аслида ҳам Ёқутой йигитлар олдида қандайдир нозланиб ўзини кўрсатиб гапирадиган одатини ўзи ҳам биларди. Қолаверса пул топиш, оила тебратиш ғамида ота~онаси балоғат ёшидаги қизни касалманд бувига ташлаб кетишга мажбур бўлишди.
Baxtiyor_oila