Postlar filtri


Комил Алламжоновга суиқасд қилганлар қамалди

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.


⚡️ Сертификатга эга ўзбек тили (давлат тили) ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама берилади.


Шавкат Мирзиёев:

Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса – очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади.


1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади


Нукус давлат техника университети ташкил этилади


Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 майдан янги электромобиллар учун утилизация йиғими 4 карра оширилмоқда.

Қарорга кўра, утилизация йиғими 2 хил миқдорда бўлади:

• ишлаб чиқарилганига 3 йилгача бўлган электромобиллар учун — БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм), аввалгиси 30 баравар (11 млн сўм) эди;
• ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлган электромобиллар учун — БҲМнинг 210 баравари (78 млн 750 минг сўм), аввалгиси 90 баравар (33 млн сўм) эди.


Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9,37 млн сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Paynet компанияси HUMO тўлов тизимини сотиб олди

"Paynet" АЖ "Миллий банклараро процессинг маркази" акциядорлик жамияти (HUMO тўлов тизими)ни 65 млн АҚШ долларга сотиб олди.


Ташаббусли бюджет ғолиблари Наврўз ва Мустақиллик байрамларида эълон қилинади

2025 йил учун Очиқ бюджет лойиҳалари тақвими очиқланди.

Унга кўра, Ташаббусли бюджетнинг биринчи мавсумига 1 февраль куни старт берилади. Биринчи мавсум ғолиблари энг азиз байрамимиз Наврўз куни эълон қилинади.

Иккинчи мавсум эса 15 июлда бошланади. Ғолиб лойиҳалар энг улуғ байрамимиз Мустақиллик куни маълум бўлади.


Иқтисодчи-блогер Отабек Бакиров келажак ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.


Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 13 000 сўмга етди.


Эртадан АҚШ доллари расмий курси 12942,01 сўм (+26,3 сўм) қилиб белгиланди.


2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади.


Қорсиз байрам

Ўзбекистонликлар бу йил ҳам янги йилни қорсиз кутиб олади. 31 декабрь ва 1 январь кунлари ҳарорат кечалари 0…+5, кундуз кунлари +5…+10 даража атрофида бўлади, баъзи жойларда 12 даражагача исийди – Ўзгидромет


Янги йил муносабати билан 6 кун дам олинади

“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шу муносабат билан:

28 декабрь, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;

29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

2 январь, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни ҳисобланади.


Шавкат Мирзиёев 25-26 декабрь кунлари амалий ташриф билан Санкт-Петербургда бўлади.


Йил якунланиши арафасида расмий курс 12900 сўмдан ошди

24 декабрь санасидан бошлаб АҚШ доллари расмий курси 12902,0 сўм (+8,93 сўм) қилиб белгиланди.


❗️Талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади.


Рақобат қўмитаси «Uzbekistan Airways» АЖ ва «Uzbekistan Helicopters» МЧЖни (товар белгиси «Silk Avia») монополистлар рўйхатига киритди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.