ЖАНОЗА НАМОЗИ
Жаноза намозида азон, иқома, рукуъ, сажда бўлмайди. Имом маййитнинг кўкраги тўғрисида (маййит аёл киши бўлса, белининг тўғрисида) туради. Жамоат эса имомнинг орқасидан саф тортади. Имом қўлларини қулоқлари баробар кўтариб, «Аллоҳу акбар» дейди. Иқтидо қилганлар ҳам шундай қиладилар. "Аллоҳу Акбар" Сўнг санони ўқийди:
Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, ва табаарокасмук, ва таъаалаа жаддук, ва лаа илааҳа ғойрук.
Санодан сўнг иккинчи такбирни айтади. "Аллоҳу Акбар"Кейинги такбирларда қўллар кўтарилмайди. Иккинчи такбирдан сўнг салавот ўқилади:
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳиима ва ъалаа аали Иброҳиим. Иннака ҳамиидум-мажиид.
Аллоҳумма, баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳиима ва ъалаа аали Иброҳиим. Иннака ҳамиидум-мажиид.
Салавотдан сўнг учинчи такбирни "Аллоҳу Акбар"айтиб, ортидан маййитнинг ҳаққига қилинадиган жаноза дуосини ўқийди:
«Аллоҳуммағфир ли ҳаййинаа ва маййитинаа, ва шааҳидинаа ва ғооибинаа, ва соғииринаа ва кабииринаа, ва закаринаа ва унсаанаа. Аллоҳумма, ман аҳйайтаҳу миннаа фа’аҳйиҳи ъалал Ислаам, ва ман таваффайтаҳу миннаа фа таваффаҳу ъалал иймаан.
Кейин "Аллоҳу Акбар"тўртинчи такбирни айтиб, сўнг салом берилади.
Жаноза намозининг бошланишига улгурмаган киши такбир айтиб, қулоқ қоқиб, жамоатга қўшилиб олади-да, саломдан олдин қолган уч такбирдан улгурмаганларини айтиб олади.