Вазир жамғармасидан 2025-2026 йилларда тўлаб бериладиган устамалар учун ўтказиладиган саралашнинг биринчи босқич — тест синовлари 25 февраль куни қуйидаги манзилларда ўтказилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси - Педагогик маҳорат маркази (Нукус шаҳри Е.Алакўз кўчаси 54-уй, мўлжал: MEGA NUKUS савдо мажмуаси ёнида);
2. Андижон вилояти - Педагогик маҳорат маркази ( Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси 8-уй, мўлжал: собиқ Ленинский кўча)
3. Бухоро вилояти - Когон туман ихтисослаштирилган мактаби (“Чолоки” МФЙ, Қасри Орифон аҳоли пункти 10-уй, мўлжал: Баховуддин Нақишбандий Зиёратгоҳи);
4. Жиззах вилояти - Жиззах шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби (Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалласи Тўқимачилар кўчаси 45-уй, мўлжал: вилоят кўз касалликлари шифохонаси);
5. Қашқадарё вилояти - Педагогик маҳорат маркази (манзил: Қарши шаҳар Олимлар кўчаси 2-уй, мўлжал: Қарши давлат университети);
6. Навоий вилояти - Навоий шаҳар Баркамол авлод болалар мактаби (Навоий шаҳар Алоқа кўчаси 6-уй, мўлжал: Навоий савдо маркази (ЦУМ) орқа томонида);
7. Наманган вилояти - Наманган шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби (Наманган шаҳри, Ғишткўприк МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-А уй, мўлжал - Чорсу);
8. Самарқанд вилояти - Педагогик маҳорат маркази (Самарқанд шаҳри, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй,)
9. Сирдарё вилояти - Вилоят Баркамол авлод болалар мактаби (Гулистон шаҳар, Шодлик МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси 55-уй, мўлжал: Гулистон шаҳар истироҳат боғи);
10. Сурхондарё вилояти - Термиз шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактаби , (Термиз шаҳар, Каттабоғ МФЙ, Фаровон массиви, 2-мавзе, 7-манзилгоҳ, мўлжал: "Яшил дунё" бозори);
11. Фарғона вилояти - Фарғона шаҳридаги 28-умумий ўрта таълим мактаби (Фарғона шаҳар, “Истиқлол” МФЙ, А.Қодирий кўчаси -13А, мўлжал “Chery” автосалони);
12. Тошкент вилояти - Педагогик маҳорат маркази (Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси);
13. Хоразм вилояти - Урганч туманидаги 36-умумтаълим мактаби (Урганч тумани Мевазор МФЙ Қувонч кўчаси 51 уй, мўлжал: Урганч туман Ҳокимяти);
14. Тошкент шаҳри - Педагогик маҳорат маркази (Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси).
Иштирокчилар рўйхати — https://t.me/pka_tdi_uz/8654
Назорат материаллари спецификацияси- https://t.me/pka_tdi_uz/8306
Номзодларни саралаш бўйича Реглмент - https://t.me/pka_tdi_uz/8307
Онлайн репетициялардан фойдаланиш
Номзод педагоглар ushbu havola орқали ўз ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификасия рақами)ини киритиб, 1-босқич синови учун тайёрланган намунавий тест саволлари билан танишиши мумкин.
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot