⚡️⚡️⚡️ #Энг_долзарб_саволларга_жавоблар
⁉️ Ўқитувчи аттестацияда паст балл олса ёки "ўта олмаса" мактаб директори жазоланадими?
❓Савол: Assalomu alaykum. 20 ballik ma‘lumotnomani olish muddati 31.12 gacha oxirgi muddat degan xabar keldi. Ma'lumotnomani oldik. 1. Qachon saytga joylash kerak va qanday? 2. Har bir o'qituvchi o'zi joylash kerakmi? O‘IBDO‘ shunday dedi bizga Login parol so‘rayapti uni ololmayapmiz.
❓Савол: 572-qaror bilan tasdiqlangan NIZOMning 6-ilovasini qo‘lda to‘ldirsa ham bo‘ladimi, yoki kompyuterda to‘ldirish kerakmi?
❓Савол: Assalomu alaykum menga maktabdan 5-6-ilovalarga muvofiq olinadigan 20 ballik tizimdagi ma'lumotnomani qayerga va qanday topshirish haqida amaliy yordam berishingizni so'rayman.20 balli ma'lumotnomani qanday va qaysi saytga jo'nataman?.
❓Савол: Ассалом алейкум. Аттестация учун мактабдан бериладиган маълумотномани (20 баллик) тасдиқланган ҳолда олгандан сўнг қаерга жўнатилади? Ёки таълим инспекциясига тақдим этиш керакми?
❗️Жавоб: Педагогик маҳорат ва психологик тайёргарлик натижаларини баҳолаш бўйича маълумотноманинг "АСЛ" (оригинал) нусхаси педагогнинг ўзида сақланади.
📌 Аттестацияда иштирок этиш ва мурожаат юбориш жараёнида (январь-февраль ойларида) маълумотноманинг нусхаси (копияси) илова қилиб юкланади.
📌 Маълумотнома компьютерда тўлдириши кераклиги тўғрисида талаб мавжуд эмас, "қўлда" тўлдирилган бўлса ҳам қабул қилинади, фақат маълумотномадаги ёзувлар ва "муҳр" аниқ ўқиса бўладиган даражада кўриниши шарт!
❓Савол: Assalomu alaykum. Savolim bor edi. Agar maktab òqituvchilaridan kimdur atestatsiyadan past ball tòplasa yoki yiqilsa bu uchun maktab direktori yoki zauch xayfsan oladimi? Nega òqituvchi atestatsiyasi uchum ular javobgar bu qaysi qonunda kòrsatilgan?
❗️Жавоб: Педагогнинг паст балл олгани ёки "йиқилгани" учун ҳеч ким жазоланмайди. Лекин, Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
P.S. Низомнинг 12-банди: Таълим ташкилотлари раҳбарлари:
навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин педагог кадрларни аттестациядан ўтиш лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши;
📌педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириши ҳамда аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолашни ташкил этиши лозим.
📌Низомнинг 34-банди: Педагогик маҳорат ва психологик тайёргарликни баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошланган санага қадар кўпи билан тўрт ой муддат ичида берилган бўлиши лозим.
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉https://t.me/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈