ИГНАБАРГЛИ АРЧАЛАРНИНГ ''ШЮТТЕ'' КАСАЛЛИГИ ҲАҚИДА...
🦠 Касаллик қўзғатувчиси: Lophodermium pinastri Chev
Касаллик биринчи марта 18-аср охирларида Германияда учраган, шунинг учун у немисча «Schutten» — «тўкилувчи» деган маънони билдиради.
Замбуруғ кўчатзорларда, ёш қарағай дарахтзорларида ва қари игнабаргли дарахтларда учрайди. Айниқса, 1-5 ёшли қарағай ўсимликлари учун жуда хавфлидир, чунки у дарахтларни бутунлай нобуд қилади. У оддий қарағайдан ташқари, қора, Қрим, тоғ қора қарағайларини ҳам касаллантиради, аммо уларга унчалик катта зарар етказмайди.
Қарағайнинг касалланиши ёз ўрталарида, замбуруғ мева танаси пишиб етилганда — апотеций ва халтаспоралари халталаридан чиққан вақтига тўғри келади. Халталарнинг ҳосил бўлиши кузгача давом этиши мумкин, баъзан баҳорда ҳам кузатилади, аммо энг хавфлиси ёздагиларидир. Халтачалар ўсгандан кейин мицелийлар игнабарг ичига оғизчалар орқали киради.
Кузда игнабаргларда касалликнинг биринчи белгиларини кўриш мумкин. Споралар кирган жойларда майда сарғиш доғлар ҳосил бўлади ва игнабаргларнинг учлари сарғаяди. Март-апрел ойларида кунлар исиш билан игнабарглар қизғиш-жигарранг тусга киради.
Игнабаргларнинг қорамтир бўлиши билан бир вақтда майда нуқталар шаклида пикнидалар ҳосил бўлади.
Апрель-май ойларида игнабарглар тўкилади. Ёз давомида тўкилган игнабаргларнинг пикнида ҳосил бўлган ёки бошқа жойларида апотецийлар шаклланади. Касалликнинг ўзига хос белгиларидан бири — игнабаргларда қора кўндаланги чизиқлар ҳосил бўлишидир.
Шютте кўчатзорларга катта зарар етказади. 3-4 ёшли касалланган кўчатларнинг новдалари калта бўлиб, учлари чўтка шаклида йиғилиб қолади. Олдинги йил ҳосил бўлган игнабарглари тўкилади, натижада ўсимликнинг касалликларга чидамлилиги пасаяди.
Шютте касаллиги жуда хавфли бўлгани учун у билан фақат кўчатзорда эмас, балки ўрмонларда ҳам кураш чораларини қўллаш керак. Курашишни юқори сифатли экиш материалларидан фойдаланишдан бошлаш лозим.
⚔️ Кураш чоралари
▶️Кўчатзорларни қарағай дарахтларидан узоқроқ ерда барпо этиш.
▶️Кўчатзорлар ташкил этиш учун қуруқ қумли тупроқлардан фойдаланиш.
▶️Экиш учун соғлом кўчатлардан фойдаланиш.
▶️Қарағай дарахтларини қора қарағай дарахтлари билан аралаштириб экиш.
▶️Кўчатзорларда ерга тўкилган игнабаргларни тозалаш ва уларни куйдириб юбориш.
▶️Кўчатларга VIFOSETIL 80% пуркаш ва касаллик авж олганда бу хилдаги дорилашни ҳар 15-20 кунда такрорлаш.
▶️Қарағай новдаларининг деформацияси ва игнабаргларнинг тўкилишига қарши ўсиш даврида қуйидаги фунгицидларни пуркаш тавсия этилади:
➡️Vi ZIRAM 80% – 3,0 кг/га
➡️VISTARTOP 32.5% – 0,5-0,7 л/га
➡️CUFIT – 1-1,5 л/га
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram