Президент уруғчилик соҳасини танқид қилди
Бугун Президент қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид тақдимот билан танишув чоғида уруғчилик соҳасидаги ишлар кўнгилдагидек эмаслигини танқид қилди.
Қишлоқ хўжалиги бўйича 14 та илмий институт, 55 та уруғчилик хўжалиги бўлгани билан, янги нав ва агротехнология масаласида оқсоқлик борлигига тўхталиб, деҳқонлар маҳаллий уруғдан манфаат кўрмагани учун чет элникини экаётганини таъкидлади.
Шу боис Юқори Чирчиқ туманидаги Агрохизматлар марказида Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 200 миллион доллар сармоя киритилиб, ғўза, буғдой, шоли, макка, узум ва мева навлари кўпайтирилади. Уруғ олишдан бошлаб, уни замонавий техника ва дронлар ёрдамида экиш, дорилаш, йиғиш ва қайта ишлаш бўйича намунавий ҳудуд ташкил қилинади.
🔗Манба: Klaster.uz
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram