‼️‼️‼️ℹ️ℹ️ℹ️📸🧐🧐🧐🧐
БЕГОНА ЎТЛАРНИНГ ГЕРБИЦИДЛАРГА ЧИДАМЛИЛИГИ ВА УНИ ЕНГИБ ЎТИШ ЙЎЛЛАРИ
Бегона ўтларнинг гербицидларнинг кўплаб таъсир этувчи моддаларига нисбатан чидамлилик (резистентлик) муаммоси мамлакатимизда аллақачон долзарб бўлиб, тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Кўплаб бегона ўт турларига қарши қўлланиладиган айрим гербицидларнинг самарадорлиги сезиларли даражада пасайгани кузатилмоқда. Лаборатория тадқиқотлари эса бегона ўтларнинг генида ўзгаришлар содир бўлаётганини, бу эса уларга ва уларнинг авлодларига муайян таъсир механизмга эга гербицидлар таъсирида ҳам яшаб қолиш имконини беришини тасдиқлайди.
📰 Чидамли популяцияларнинг пайдо бўлиши ва кенг тарқалишининг асосий сабаблари:
🌿Анъанавий агротехник бегона ўтларга қарши кураш усулларининг камайиши (сидерация, чопиқ, шудгорлаш, культивация ва ҳ.к.);
🌿Моно қишлоқ хўжалиги (битта экинни узоқ йиллар экиш);
🌿Бир хил таъсир механизмига эга гербицидларнинг ортиқча қўлланилиши.
📰 Бегона ўтларнинг гербицидларга чидамлилиги қандай пайдо бўлади?
Ҳар қандай бегона ўт популяцияси турга хос генетик хилма-хилликка эга бўлади. Шу сабабли, популяцияда доимий равишда турли генетик мутациялар юзага келади (табиий муҳит таъсирида ёки пестицидлар қўлланилганда). Бу жараён натижасида айрим ўсимликлар гербицидларнинг муайян таъсир механизмларига нисбатан генетик жиҳатдан чидамли бўлиб қолиши мумкин.
Масалан, 100 та бегона ўт орасида 99 таси гербицид таъсирида нобуд бўлса, лекин биттаси омон қолса, бу ҳолат дастлаб кўзга ташланмайди. Аммо шу омон қолган ўсимлик юзлаб, ҳатто минглаб уруғлар ҳосил қилиши ва кейинги йилларда айнан шу гербицидга нисбатан чидамли авлодларни етиштириш эҳтимоли катта бўлади. Агар ушбу гербицид такроран ишлатилиб, бошқа кураш усуллари қўлланилмаса, бир неча йил ичида чидамли бегона ўтлар популяцияси шаклланади.
Резистентликка қарши кураш ва уни олдини олиш чоралари:
1⃣Механик кураш усулларини қўллаш (шудгорлаш, культивация, чопиқ ва ҳ.к.).
2⃣Сидерация ва экинларни алмаштириш (суғориш тизими билан мувофиқлаштирилган экин алмашинуви).
3⃣Турли таъсир механизмларига эга гербицидларни навбат билан ишлатиш.
5⃣Бир нечта ҳар хил таъсир механизмларига эга гербицидларни аралаштириб қўллаш.
Гербицидларга чидамлилик сабаб кўплаб фермерлар бегона ўтлар билан курашишда катта қийинчиликларга дуч келмоқда, ва бу популяциялар жадал равишда кенгая бормоқда. Асосий сабаб – муайян кимёвий гербицидларнинг узоқ муддат ва мунтазам қўлланилиши.
⬅️Хулоса
Чидамли бегона ўтларнинг кенг тарқалиши қишлоқ хўжалигида жиддий муаммо бўлиб бормоқда. Уларни самарали назорат қилиш учун фақат битта гербицидга таяниш ўрнига, турли механизмларга эга гербицидларни навбат билан ишлатиш, агротехник усуллардан фойдаланиш, турли хил аралашмаларни қўллаш ва экиш алмашинуви тизимига риоя қилиш зарур.
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
📞Пахта ва Ғалла бўйича Агроном маслаҳати: +998(77)299-00-06
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram