🍈 ҚОВУН ВА ТАРВУЗ🍉 ЭКИНИ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Хусусан, иссиқхоналарда етиштириш (Қорақалпоғистон Республикаси шароити учун)
Дунёнинг кўпгина мамлакатларида қовун ва тарвузларни иссиқхоналарда етиштириш кенг тарқалмоқда. Қовунда аёллик типидаги ғунчалар иккинчи ва учинчи тартибли ён новдалардаги баргларнинг бандлари остида, аксарият ҳолларда, бир донадан пайдо бўлади. Шунинг учун уларни шпаллерларга илиб қўйиш самарали ҳисобланади. Тарвузда эса аёллик типидаги гуллар асосан бош новдада шаклланади. Шу сабабли уларни илиб қўйишга эҳтиёж йўқ.
Тарвуз ва қовунларнинг гуллаши, улар палак отгандан сўнг 25-35 кундан кейин бошланади. Дастлаб, эркаклик типидаги ғунчалар, 5-10 кундан сўнг эса аёллик типидаги ғунчалар гуллайди. Шундан сўнг эркаклик ва аёллик типидаги ғунчаларнинг гуллаши бир вақтда давом этади. Тарвузнинг униб чиқишидан гуллашигача 45-54 кун, гуллашидан пишиб етилишигача 25-42 кун ўтади. Қовунда эса бу жараёнлар, мос равишда, 35-43 кун ва 38-54 кунни ташкил этади.
Полиз экинларини иссиқхоналарда етиштиришга қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат: юқори ҳосилдорлик, қуйи бўғинларда аёллик гулларини шакллантириш қобилиятидан келиб чиқадиган тезпишарлик, ёруғлик камайишига, ҳароратнинг кескин ўзгаришига, ҳаво намлигининг юқорилигига ва замбуруғли касалликларга бардошлилик, маҳсулотнинг мазаси ва товар ҳолатидаги сифати юқорилиги ва бошқалар.
Ўзбекистонда қовунни иссиқхоналарда етиштиришда унинг кўринишларидан бири бўлган ҳандалак ва ёзги юмшоқ навларидан фойдаланилади. Уларнинг районлаштирилган навларига "Роҳат", "Ҳандалак", "Кўкча 14", "Ассата 3806", районлаштирилмаганларига эса "Давлатбой" маҳаллий нави, "Илий" қозоқ нави, "Оген" ва "Зингер" голланд навлари киради. Иссиқхоналарда тарвуз етиштиришда кўпроқ "Крисби", "Трофи" каби голланд навлари гибридларидан, "Кримсон Свит" америка гибридидан, "Ўринбой", "Сурхон Тонги" маҳаллий навларидан фойдаланилади.
📖 Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларидаги тупроқли иссиқхоналарда сабзавот экинларини етиштириш технологияси бўйича тавсиялар китобидан
Етиштириш технологияси⬅️
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram