Ас-салому алейкум ва-рахматуллоҳ.
Хаммага паррандачиларга янги хафта баракотли бўлсин.
Тирик товуқ ва биз қаерга қараб кетяпмиз?
Ички бозорда хозирги вақтда тухум нархи 30%гача тушганини кўриб турибмиз. Бунга асосий сабабларидан бири бу: паррандани бош сони кўплиги, экспорт учун тухумни қисқа муддатга кўтарилиганлиги ва тартибсиз товуқ боқишимиз.
Кеча, бир қассоб ака билан анча гаплашиб қолдим (яқин окамиз). Айтиши қараганда, Янги йилдан олдин, ноябрь ва декабрь ойиларида қари товуқ сўйилиши кескин пасаиб кетган. Кўп паррандачилик хўжаликлар, қалбидан сезон деган шов-шув нарх кўтарилиш вақтни кутган ва шу сабаб забойга тайёр товуқларни ҳам сўйдирмасдан туришди. Барака қилиб пулини олиб қўйганлар ҳам хозир сўйдирмас эканмиз, юқоридаги рахбарлар шунақа деб айтишди деган гапларни эшитдик дейди. Бу албатта хаммани шахсий танлови, хеч кимни аралашишга ва гапиришга хаққи йўқ. Оддийгина сабабларини айтиб ўтяпмиз холос. Тухум экспорти ҳам оқсоқлаб қолди шу вақтда. Сабаб ички бозор нархи 10 кунга сезиларли кўтарилди, экспортёр хисоб китоби таклиф қиляпган нархга чиқмай қолди, импортёр Афғонистон бошқа давлатдан тухум топиб 10-15та машина тухум олишга мажбур бўлди ва қайсидир клиент бошқа харидорга ўтиб кетди. Хозир эса ўша клиентни қайтриш учун, унга қизиқ бўлган таклиф бермасангиз яна қайтиб сакрашга сабаб йўқ. Ушлаб турилган тухум складда кўпайиб талабдан кўра таклиф кўплигини хисобига ва доим экспорт билан шуғулланиб келяпган товуқчиларни (айримлари) ички бозорда клиент йўқлиги ва ички бозорни яхши билмай савдо қилаолмаганлиги хисобига тухум нархи тушиб кетишга бир сбааб бўлди. Бошқа тарафга кетиб қолдим, узр )))
Қассобга қайтсак, ноябрь-декабь ойида бор йўғи 350К (ундан 50К Тошкент, 150К Хоразм вилояти ва бошқалар) товуқ сўишибти (битта қассоб хақида гап кетяпти), бир кунлик имкони 30К бўла туриб. Тошкент вилоятидаги фабрика барака қилинган товуқларни олиб кетгани келсак Исузиларимизни киргизмади ва икки кунгача ташқарида, муаммолар ечилмагунча туришга мажбур бўлдик дейди. Бугунга келиб профицит муаммосига учраймиз шекилли деб қўрқиб кетяпти, Фарғона водийсида 400К бошга заказимиз бор, Тошкент 500К бош, хулласи икки ойда 1.500-1.800К бош товуқ сўйдираман деган қараб турибти деб айтяпти. Лекин хаммага ваъда бераолмаяпмиз, сабаби колбасный цех (асосий клиентлари) ҳали на нарх, на қанча олишини режасини бермабти. Янги 2025й.да 06 январьдан иш бошлаб кейин бир қарорга келадиган бўлишибти. Бугунча 1,9-1,95кг тирик товуқ нархини 9.000 сўмдан олиб турибмиз деб айтиб ўтди, аммо душанбадан неччи пулдан олишимиз аниқ бўлади деб айтди. 9.000 сўмдан олиб, чаканага сотишса зиён қилишмайди шекилли, лекин таклиф кўп бўлса нархни оёқдан тортишади бу кетишда.
Лекин, тухум йўналишдаги паррандачи хисобида битта қўвонарли холат бу охири қари товуқларини сўйишга қарор қилган хамкасбларимизан хурсанд бўлдим. Бу ой бўлмаса, нариги ойга тухум нархи ошмаса ҳам, стабил барқарор бўлишига ишонч ўйғонди. Шу майда ишларга ҳам хурсанд бўладиган хамкасбларимиз ишига ривож ва зафарлар тилаб қоламан.