#Шукуҳ
⚡️⚡️⚡️ Аёл борки, олам мунаввар!
Аёлни ҳамиша эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан бир ҳисобланади.
Айни шу эзгулик Паркент туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан барча мактаблардаги аёл раҳбарлар ҳамда педагог ходимларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами куни муносабати билан тақдирлаш маросимида ҳам ўз аксини топди.
Туман Мактабгача ва мактаб бўлими томонидан 1-ИДУМда “Аёл борки, олам мунаввар!" номда ташкил этилган тадбирга таълим соҳасининг жонкуяр, фидойи хотин-қизлари таклиф қилинди.
Тадбирда сўзга чиққан туман Мактабгача ва мактаб бўлими бошлиғи Жавлон Юсупов хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, ўзбек аёлининг дунё майдонларидаги нуфузи, уларнинг меҳри, садоқати, меҳр-у вафоси хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Тақдирлаш маросимида аёлни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.
Тадбирда таълим ва фан туман Кенгаши томонидан бир гуруҳ соҳа фидойиларига эсдалик совғалари топширилди.
👉 @PARKENT_TONGI